'Тожикистонликлар қишга кўпроқ овқат ва кийим ғамланг!'

Тожикистондаги хонадон Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Тожикистон фавқулодда ҳолатлар қўмитаси мамлакатда ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши эҳтимолидан огоҳлантирган, аҳолини кўмир, озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимлик суви, дори-дармон, иссиқ кийим ва шам ғамлаб қўйишга чақирган.

Об-ҳаво мутахассислари шу ҳафтада пойтахт Душанбеда ҳаво ҳарорати -14, -17 даражагача совиши, тоғли ҳудудларда -20 ва ундан ҳам пасайиб кетишини башорат қилганлар.

Қалин қор ҳам кутилмоқда.

Метеорологлар аёз ҳафта охиригича сақланади, демоқдалар.

Мухбирларимизга кўра, сўнгги 15 йилда шундоқ ҳам электр энергияси тақчиллигини бошидан кечираётган Тожикистонда ҳавонинг совиши электр таъминотида жиддий узилишларга олиб келади.

Электр таъминоти узлуксиз фақат Душанбе шаҳри ва Тоғли Бадахшон мухтор вилоятига узатилади.

Республиканинг бошқа ҳудудлари, айниқса, қишлоқ жойларида электр баъзан 10 соатга ҳам узиб қўйилади.

Би-би-си мухбири айтишича, қишки аёзлар ҳатто шаҳарликларни ҳам печкадан оқилона фойдаланишга, ўтин сифатида қайси ёғоч яхши ва узоқ ёнишига ўргатиб қўйди.

Уйни иситишнинг эски замонларда фойдаланилган ва охирги 60-70 йилда унутилиб ҳам кетилган усулларига қайтилган.

Бундай ёндашув ўзбекистонликлар учун ҳам янгилик эмас, бир кеча-кундузда узатиладиган электр қуввати бир неча соатни ташкил этган, қиш ойларида эса баъзи жойларда буткул узиладиган, табиий газ билан ҳам худди шундай вазият кузатиладиган аҳоли масканларида инсонлар янги-янги исиниш йўлларини топаётганларини кўриш мумкин.

Тожикистондагидек ҳаво ҳарорати кескин совишини Ўзбекистонда ҳам кутиш мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар