Сердар Бердимуҳамедов - парламент депутати

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty Images

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердарга мамлакат парламенти - Межилиснинг аъзоси гувоҳномаси топширилган.

Туркманистон оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Сердар Гурбангулиевич Бердимуҳамедов Ахал вилоятидаги 24-"Душак" округидан депутат сифатида сайланган.

Туркманистон Марказий Сайлов комиссиясида Сердар Бердимуҳамедовга депутатлик гувоҳномаси топширилгани маросими телевидение орқали намойиш этилган.

Президент Бердимуҳамедовнинг бир ўғли, уч қизи борлиги хабар қилинади.

Туркманистон матбуоти Сердар Бердимуҳамедовнинг ёши нечада экани, қайси мутахассислик бўйича таҳсил олгани ҳақида маълумот бермайди.

Бундан олдин Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида Туркман мухолифат сайтлари хабар тарқатганди.

Бу ҳақдаги видеомизни

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг