Тожикистон ИИВ ИШИД аъзолари рўйхатини эълон қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Screenshot MVD Tajikistan
Image caption Тожикистон ИИВ ИШИД аъзолари рўйхатини эълон қилди

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ИШИДга аъзолар дея кўрилган ўнлаб фуқаролар рўйхатини эълон қилган.

Уларнинг суратлари, ёши ва туғилган жойлари ҳам айни рўйхатга илова қилинган.

Рўйхат орасида беш нафар аёллар борлигини ҳам кўриш мумкин.

Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Умаржон Эмомалига кўра, суратларнинг аксарияти " ўз яқинларига Viber ва Whatsapp каби мессенжерлар орқали жўнатишган".

Унинг айтишича, бу суратлар тожикистонлик мужоҳидлар томонидан Сурияга чиқишганидан кейин жўнатилган.

Қидирилаётганлар орасида энг таниқлиси Тожикистон Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг собиқ ходими Гулмурод Ҳалимовдир.

Ҳозир 41 ёшда экани айтилаётган Гулмурод Ҳалимов 2014 йили Тожикистон Ички ишлар вазирлиги буйруғига кӯра, полковник рутбасини олган.

Тўрт йил олдин у Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг махсус вазифаларни бажарувчи отрядига қўмондон қилиб тайинланганди.

Бундан ташқари, Ҳалимов ўз фаолияти давомида Россия ва АҚШда махсус ташкил қилинган ҳарбий тайёргарликлардан ҳам ўтган.

Қўшма Штатлар Давлат департаменти матбуот котиби CNN билан интервюсида Гулмурод Ҳалимов аксилтеррор амалиётлар бўйича машғулотларни ўташ учун Америкага бир неча марта борганини тасдиқлаган.

Собиқ полковник Ҳалимов Яқин Шарқдаги ИШИД сафига қўшилганини эълон қилиши ортидан Тожикистон Олий маҳкамаси ушбу жангари гуруҳни "террорчи", деб эълон қилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ