Минтақада янги темир йўл ишга тушди

Фото муаллифлик ҳуқуқи ARG
Image caption Минтақада Ўзбекистонсиз янги темир йўл ишга тушди

Туркманистоннинг Имомназар станциясида Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Афғонистон президенти Ашраф Ғаний Марказий Осиёнинг уч давлатини боғлайдиган янги темир йўлни расман очиб беришган.

"Бу темир йўлнинг ишга тушиши Афғонистон, Тожикистон, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва Тинч уммони ҳавзаси давлатлари учун қулай имконият яратади. Эрон, Қозоғистон, Россия, Озарбайжон ва Оврўпо томон йўлларни яқин қилади", деб айтган Бердимуҳаммедов темир йўл очилиши маросимида.

АP хабарига кўра, Ғаний бу темир йўл очилишини "Афғонларнинг туши ўнггидан келди", деб таърифлаган.

Хабарларга кўра, 88 чақиримга чўзилган бу темир йўли Тожикистон, Қирғизистон ва Хитой томон узайтирилади.

Бундан икки йил аввал Туркманистон ўзи каби табиий заҳираларга бой Қозоғистон билан боғланган темир йўлни ишга туширганди.

Туркманистоннинг сўнгги лойиҳаси 2 миллиард АҚШ долларига тенг экани айтилмоқда.

Жами 400 чақиримлик бўлиши айтилган бу темир йўл очиқ денгизга имконли бўлмаган минтақа давлатлари, айниқса Туркманистон учун йирик аҳамият касб этади.

Айни лойиҳада денгизга чиқиш имкони бўлмаган яна бир давлат - қўшни Ўзбекистон иштирок этаётгани йўқ.

Кузатувчиларга кўра, айни лойиҳа минтақадаги савдо-сотиқнинг қон томирларидан бирига айланиш учун Афғонистон ва Тожикистон бу темир йўлни ўз ҳудудларига ётқизишлари керак бўлади.

Тожикистон қўшни Афғонистондаги беқарорликдан хавотирдалигини айтган ва бу лойиҳани амалга ошириш учун шошилмаётганига ишора қилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.