Амударё устидан кўприклар Туркманистон ва Ўзбекистонни боғлайди

Amudaryo Фото муаллифлик ҳуқуқи Wikipedia

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг айтишича, Амударё устида Туркманистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган автомобил ва темир йўл кўприклари қурилади.

Президент Бердимуҳамедов бу ҳақда пойтахт Ашхободдаги БМТ анжуманида гапирган.

26-27 ноябр кунилари Туркманистон пойтахтида БМТ шафелигида «Барқарор траснпорт бўйича глобал конференция» деб номланган анжуман ўтказилди.

Конференцияни БМТ Бош котиби Пан Ги Мун очди.

Анжумандаги маърузасида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Амударё устидан кўприкларнинг 2017 йили фойдаланишга топширилишини айтган.

Президент Бердимуҳамедовнинг айтишича, янги кўприклар Марказий Осиё минтақасида энг йириклари бўлади ва ҳам Туркманистон ва ҳам Ўзбекистондан транспорт оқимларини сезиларли тезлаштиришга хизмат қилади.

Ашхободдаги анжуманда Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов раҳбарлигидаги ҳайъат ҳам қатнашган.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимовни қабул қилган.

Оммавий ахборот воситалари хабар тарқатишича, томонлар Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятини янада ошириш, муносабатларни рағбатлантириш ва гуманитар соҳада ҳам ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама этганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ