Сўнгги 5 йилда уч мамлакат чегарасида 83 зилзила

Шинжондаги сўнгги зилзиладан кейин Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

25 ноябр жума куни кузатилган зилзиладан кейин хитойлик мутахассислар ер силкинишлари ва оқибатлари, зилзилалар статистикасини таҳлил қилмоқдалар.

Хитой расмийлари хабар қилишларича, зилзила эпицентри Шинжон Уйғур Мухтор туманининг Тожикистон ва Қирғизистонга чегарадош тоғли ҳудудида бўлган.

Ер силкиниши тунги соат 10:30 да юз берган.

Эпицентр Шинжоннинг Қизилсув Қирғиз Мухтор префектураси деб аталган ҳудуди, Оқтов округи яқинида, ер сатҳидан 10 километр чуқурликда бўлган.

Оқтов Қашғардан 170 километр узоқликда жойлашган.

6,7 балл деб баҳоланган силкиниши бир қанча биноларни вайрон этган.

Уй босиб қолгани оқибатида Мужи қишлоғида бир чўпон ҳаётдан кўз юмган.

Оқтов округидан 130 тача чўпон хавфсиз жойга кўчирилганлари хабар қилинган.

Силкиниш шанба куни ҳам кузатилган.

Оқибатда 100 уй қулаб тушган, 124 уйга шикаст етгани ҳақида хабар тарқатганлар расмийлар.

Зилзила марказидан 35 километр узоқликда жойлашган конда ишлар тўхтатилган.

Силкиниш кучини поездда бораётган йўловчилар ҳам ҳис қилганлар.

Камида уч йўловчи поезди ҳаракати тўхтатилган.

Темир йўлнинг айрим қисмларида қатнов тўхтатилиб, йўллар текширилган.

Синхуа ахборот агентлиги Оқтов ҳудудининг 96 фоизини тоғлар ташкил этишини айтади.

Хитой Зилзила маъмурияти маълумотларига кўра, 25 ноябрдаги зилзила эпицентридан 200 километр радиусда сўнгги 5 йил давомида кучи 4 балл ва ундан юқори бўлган 83 та зилзила кузатилган.

Буларнинг энг кучлиси 2015 йилнинг 7 декабрида юз берган, унинг эпицентри Тожикистон ҳудудида бўлган.

Шинжоннинг Қизилсуви маркази Қирғизистон чегарасидан 50 километрча, Тожикистон чегарасидан ҳам қарийб 200 километр узоқликда жойлашган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.