Интернетда Тожик полковниги фотосурати тарқалди

Гулмурод Ҳалимов Фото муаллифлик ҳуқуқи Twitter

Твиттерда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги махсус қўшинларининг собиқ қўмондони полковник Гулмурод Ҳалимов акс этган фотосурат тарқалган.

Фотосуратда Гулмурод Ҳалимов ўғил бола билан кўринади.

Болакай Гулмурод Ҳалимовнинг ўғли, уни Ҳалимовнинг рафиқаси Ҳумайро Мирова ўзи билан бирга олиб Суриядаги турмуш ўртоғи олдига етиб борган, демоқдалар кузатувчилар.

2015 йил апрелда ғойиб бўлган полковник Гулмурод Ҳалимов бир ойдан кейин ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат билан чиққан ва ўзининг "Исломий давлат" гуруҳи сафига қўшилганини эълон қилганди.

У Тожик ҳукуматини мусулмонларни ёмонотлиқ қилиш ва таъқибда айблаб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари ходимлари ва меҳнат муҳожирларини ўзидан ўрнак олиб ИШИДга қўшилишга чақирган.

Ўтган йили Гулмурод Ҳалимовнинг яралангани ва ўлгани ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалди.

Гулмурод Ҳалимовнинг иккинчи хотини Ҳумайро Мирова вояга етмаган тўрт фарзандини олиб Тожикистондан қочиб чиқиб эрининг олдига етиб олгани ҳақидаги хабарлар 2016 йил февралида тарқалди.

Тожикистонда 43 ёшли Ҳумайро Мирова устидан "қуролли можарода иштирок этиш ва одам ёллаш" банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Image caption Ҳумайро Мирова Ички ишлар вазирлиги ва Божхона хизмати матбуот хизматларида ишлаган.

Ҳумайро Мирова Тожикистон Божхона хизмати матбуот маркази раиси бўлган.

Унинг капитан унвони ҳам бўлгани хабар қилинади.

2015 йил бошида ўғли туғилгани сабабли декрет таътилига чиққан.

Божхона хизматига ўтгунча Ҳумайро Мирова Тожикистон Ички Ишлар вазирлиги матбуот хизматида ишлаган ва ўша ерда эри Гулмурод Ҳалимов билан танишган.

Сурияга қочган полковникнинг биринчи оиласи ва саккиз фарзанди унинг ота-онаси билан Тожикистоннинг Варзоб туманидаги қишлоқда яшайди.

Тожикистон махсус қўшинлари қўмондони бўлгани пайтида Гулмурод Ҳалимов АҚШда махсус тайёргарликдан ҳам ўтган.

Шу сабабли АҚШ Гулмурод Ҳалимовнинг қаердалигини аниқлашга ёрдам берадиган маълумот учун 3 миллион доллар мукофот пули эълон қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.