Гурбангули Бердимуҳамедов-яна президентликка номзод

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Туркманистон Конституциясига мувофиқ, Бердимуҳамедов чекланмаган муддатга президент лавозимида қолиши мумкин

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Демократик партияси 2017 йилда уни яна президентликка номзод сифатида илгари сурган.

Бу ҳақда Туркманистоннинг давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Учинчи муддатга президент этиб сайланиши кутилаётган Бердимуҳамедов газга бой Туркманистонни 2006 йилдан буён бошқариб келади.

У 2006 йил декабрида вафот этган Туркманистоннинг умрбод президенти Сапармурот Ниёзовнинг ўрнини эгаллаган.

Ўзининг ўтмишдоши каби Бердимуҳамедов ҳам Туркманистонни қаттиққўллик билан идора қилиб келади.

Бердимуҳамедов 2012 йилда 97 фоиз овоз билан қайта сайланган.

Жорий йилнинг сентябрида Туркманистон Конституциясига ўзгартишлар киритилган.

Уларга мувофиқ, Бердимуҳамедов чекланмаган муддатга президент лавозимида қолиши мумкин.

Ўтган ой унинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов парламентга депутат этиб сайланган.

Кузатувчиларга кўра, Президент Бердимуҳамедовнинг ягона ўғли Сердар унга сиёсий меросхўр сифатида тайёрланмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+ - BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг