СССР қайта тузилиши мумкинми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Rerublic.ru
Image caption Марказий Осиё раҳбарлари СССР таркибидан чиқишни исташмаган

"Зӯравонлик асосида қурилган ӽар қандай империя вақт-соати билан тарқаб кетган, СССРнинг бузилиши ӽам муқаррар эди!" Тожикистон Демократик партияси аъзоси, тарихчи Муӽаммад Бобожонов ана шу фикрда.

1991-йилнинг 25-декабрида СССР президенти Михаил Горбачев ӯз вазифасини бажаришини тӯхтатишини эълон қилди. Эртасига эса, СССР Олий Кенгаши Республикалар Кенгаши Мустақил Давлатлар Ӽамкорлигининг тузилиши муносабати билан СССРнинг мавжудлигини тӯхтатиш борасида декларация қабул қилди.

Бу декларация қабул қилинишидан уч ярим ой олдин Тожикистон ӯз мустақиллигини эълон қилганди. Жорий йил сентябрида Тожикистон ўз мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлади.

Гарчи бу кунгача орада кечган вақт тарих учун қисқа ӽисобланса-да, аллақачон кӯплаб тожикистонликлар СССРнинг расмий равишда қачон тарқаб кетиш санасини унутишган.

Хӯжакӯрсин ихтиёрийлик

Таӽлилчиларга кӯра, 1991-йил баӽорида ӯтказилган референдум натижаларига кӯра, амалда Марказий Осиёдаги бошқа республикалар қатори Тожикистоннинг аксар аӽолиси ӽам СССР таркибидан ажралиб яшашни истамаганди.

Муӽаммад Бобожонов фикрича, бу бутун аӽолининг мустақилликни истамаганини кӯрсатмайди. Жумладан, СССРда қайта қуриш даврида пайдо бӯлган янгича қарашдаги кишилар каби Тожикистон Демократик партияси ӽам мамлакатнинг мустақил йӯлдан бориши учун кураша бошлаганди.

"Халқларнинг Иттифоқ бӯлиб яшашига кӯпчилик рози эди. Лекин СССРнинг бошқариш методлари, яъни коммунистик партия томонидан бошқариш методлари нотӯғри эди. Дунёда империялар кӯп бӯлган. Лекин зӯравонлик асосида қурилгани учун улар парчаланиб кетишган. Компартия ӽам давлатни зӯрлик билан ушлаб туришга ӽаракат қиларди. Шунинг учун СССРнинг бузилиши муқаррар эди. Ӽозир Европа Иттифоқини олсак, давлатлар ихтиёрий равишда бирлашиб, хоӽласа, ихтиёрий равишда чиқиши мумкин. Лекин СССРда ихтиёрийлик номига эди. Москвадан туриб СССРни мажбуран ушлаб туришга ӽаракат қилишарди," - дейди Бобожонов.

Кӯриб, кӯрмаслик

Аслида СССР Конституцияси бӯйича унинг таркибидаги республикаларнинг ӽар бири мустақил ӽисобланар ва истаган пайтида Иттифоқдан ажралиб чиқиш ӽуқуқига эга эди.

Лекин, қонунчиликда бу ажралиб чиқишнинг жараёнини белгиловчи ӽуқуқий меъёрлар йӯқ эди. Фақат 1990-йил апрелида иттифоқчи республикаларнинг СССР таркибидан чиқиши мумкинлиги ӽақида тегишли қарор қабул қилинди.

Чунки бу пайтга келиб, айниқса, Болтиқбӯйи республикалари ва Грузияда СССРдан ажралиб чиқиш учун ӽаракат кучайганди.

Лекин, шунда ӽам жуда кӯп мураккаб ва бажариш қийин бӯлган жараёнлар талаб қилинарди.

СССРнинг бузилиб кетишини ӯрганган таӽлилчилар ва тарихчилар бунинг асосий сабабларини кӯрсатишган. Уларнинг фикрига асосан қӯшилган Муӽаммад Бобожонов энг асосий сабаблардан бири сифатида иқтисодий сиёсатни кӯрсатади.

"Саксонинчи йилларга келиб СССР инқирозга учраб, иқтисодий жиӽатдан орқада қола бошлади. Чунки ишлаб чиқаришда манфаатдорлик йӯқ эди. Шахсий хӯжаликлар таъқиқланган эди. Буни тушунган ӽолда Хитойда 1979 йилда Дэн Сяо Пин томонидан иқтисодни ислоӽот қилиш бошланди. Қишлоқ хӯжалигида шахсий хӯжаликларга рухсат берилди. Ёки Шанхайда эркин иқтисодий зона эълон қилинди. Бозор иқтисодига асосланган сиёсат бошланди. Шуни кӯриб туриб ӽам Компартия СССРда бу ишларни қилмади. Яъни бир хилда мажбуран ушлаб туришга ӽаракат қилишди. Бунинг оқибатида СССР иқтисодий жиӽатдан орқада қола бошлади. Горбачев пайтида қайта қуриш сиёсати бошланди-ю, у фақат гапда бӯлди, холос. Иқтисодиёт қайтадан қурилмади. Шахсий хӯжаликларга рухсат берилмади. Гап-гап, қуруқ гап, ӽеч қандай ислоӽот ӯтказилмаслиги натижасида охирга келиб, СССР иқтисодий жиӽатдан қийин аӽволга тушиб қолди. Бу ӽам СССР бузилиб кетишининг бир сабабидир", - дейди у.

СССРдан юз ӯгириш

Муӽаммад Бобожонов фикрида, СССР раӽбарлари ташқи сиёсатда ӽам хато қилишган.

"Ташқи сиёсатда Афғонистонга бостириб кириш ӽам жуда катта хатолардан бири бӯлди. Бу ӽам емирилишнинг бир сабаби бӯлди. СССРнинг бузилишидан ӽам олдин социалистик лагер тарқаб кетиши бошланганди. Шарқий Европадаги социалистик давлатлар СССРдан юз ӯгирди. Европа билан бирлашиб кетишди. Чунки улар ӽам коммунистик тараққиёт йӯлининг нотӯғри эканлигини аллақачон тушунишганди. Лекин СССРнинг бузилиб кетишига фақат Горбачевни айбдор қилиб бӯлмайди. Чунки фундаментал сабабларнинг ӽеч қайсиси ӯзгартирилмай, ӯттизинчи йилларда қандай қилинган бӯлса, давлат ё иқтисод қандай тузилган бӯлса, уларни ӯшандай ушлаб туришга ӽаракат қилинди", - дейди у.

Айни дамда, тарихчига кўра, СССР таркибида бўлган баъзи халқларнинг яна бирлашиш, иттифоқ бӯлиб яшашга ӽаракати кучли. Аммо, унинг айтишича, бирлашиш фақат давлатларнинг, халқларнинг тенглиги, ихтиёрийлиги, манфаатдорлиги асосида бӯлса, бундай Иттифоқ мустаҳкам бўлади.

Сувни кӯриб, оёқ ечганлар

Кӯпгина таӽлилчилар каби Муӽаммад Бобожонов ӽам ӯша пайтда Марказий Осиё республикалари раӽбарлари мустақилликка интилишмаган, дея ӽисоблайди.

Москвада бӯлаётган воқеаларни улар четдан кузатиб туришганди. Агар марказ кучли бӯлганида, улар Иттифоқдан чиқиб кетишга ӽаракат ӽам қилишмасди.

"Марказ сусайгандан кейин, Москвада, марказнинг ӯзида ӽар хил кучлар орасида у ёққа-бу ёққа тортишлар бошланди. Ана кейин, сувни кӯриб, оёқ ечишга киришдилар. Яъни СССРнинг бузилишига Марказий Осиё давлатлари ташаббускор бӯлишмаган. Ӽамма иш, бузилиши ӽам, бошқаси ӽам Москвада ӽал бӯлди. Бизнинг Марказий Осиё республикалари раӽбарлари иттифоқ бӯлиб яшашга доим тарафдор эдилар. Лекин бу аӽолининг ӽаммаси тарафдор бӯлган дегани эмас. Юз фоиз одам бир хил ӯйлаб, бир хил фикрламайди-ку! Аммо-лекин раӽбарлар қараб туришди. Тепа кучсизланиб қолгандан кейингина мустақиллик эълон қилишди" - дейди у.

Тахт мазаси

Муӽаммад Бобожонов ўзи ӽали ёшлигидаёқ СССР сиёсатига рози бӯлмаганини айтади.

"Саксонинчи йилларда давлат асосан коммунистик режим бӯлгани учун ӽамма битта мафкурага бӯйсуниши керак эди. Шахсан ӯзим шу идеологияга рози эмасдим ва ВЛКСМ, яъни комсомолга кирмаганман. Ваӽоланки, ӯша пайтда студент эдим".

Таӽлилчиларнинг айтишича, у пайтларда комсомолга кирмаган йигит-қизларга, айниқса, олий ӯқув юртлари талабаларига муносабат яхши бӯлмаган. Уларнинг кӯпчилиги турли баӽоналар билан ӯқишдан ӽайдалганлар.

Гарчи ӯтиш йилларида айниқса, иқтисодий қийинчиликлар оз бӯлмаса-да, Муӽаммад Бобожонов мустақиллик абадий бӯлишини истайди.

"СССРнинг бузилиши бизга сиёсий жиӽатдан мустақиллик берди. Бу яхши. Лекин иқтисодий жиӽатдан жуда қийин аӽволга келтириб қӯйди. Чунки биз асосан Россия бозорларига, Россия саноатига боғланиб қолгандик. Албатта, ӽар бир халқ учун мустақиллик улуғ неъмат деб ӽисоблайман. Лекин мен мустақил давлатлар иттифоқ бӯлиб яшашини хоӽлайман. Масалан, Европа давлатлари ӽаммаси мустақил, лекин Иттифоққа бирлашишган", - дейди у.

Лекин, кузатувчиларга кӯра, СССРнинг бир қатор собиқ республикалари раӽбарлари бу каби иттифоқларга ӽам бирлашишдан чӯчийдилар.

Уларнинг фикрича, бировга бӯйсунмай, кимнингдир кӯрсатмаси билан эмас, ӯзи раӽбарлик қилиш ӽадисини олган янги президентлар "тахт" мазасини амалда татиб кӯришди.

Худди шунинг учун ӽам айрим республикалар раӽбарлари ӽатто Евросиё иқтисодий иттифоқига киришмаяпти ё бунга ӯта эӽтиёткорлик, хавотирлик билан ёндашишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар