СССРнинг қулаши: Горбачёвни севадиган қишлоқ

Image caption Раиса Копейкина

Қор остида қолгандай туюладиган Приволное қишлоғи кўздан йироқ, унутилган бир жой каби таасурот қолдиради.

Аммо айнан шу қишлоқ Михаил Горбачёвнинг ватанидир.

СССР деган империя қулаганига 25 йил тўлган бўлса ҳам, бу қишлоқда Горбачёв мероси борасида баҳслар тинмаган.

"Қишлоқдагилар бунақа одамни етиштиришгани учун ҳали ҳам уятда қоврилишади", дейди бизнинг қаерга йўл олганимизни эшитган такси ҳайдовчиси.

Аксарият россияликлар каби Андрей ҳам СССРнинг вайрон бўлишида Горбачёвни айблайди.

Аммо Приволноедагилар ўз қишлоқдошларини меҳр билан тилга олишади.

Ғарб Горбачёвни Совуқ Урушни қонсиз якунлай олган раҳбар ўлароқ эҳтиром этади.

to the top in the Soviet Union

Мен Раиса Копейкина билан учрашдим.

У Горбачёв билан бирга ўқиган мактаби яқинидаги кўчада яшайди.

Раиса кейинроқ кимё ўқитувчиси бўлди, у билган Миша эса коммунистик партиянинг энг олий раҳбарлигига қадар кўтарилди.

"У жуда оддий қишлоқнинг оддий йигити эди. Кўз ўнгимизда Бош котибликка қадар кўтарилди".

У менга ёшлигида тушган суратларини кўрсатади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Горбачёвнинг президентликдаги сўнгги куни

"У жуда аққли эди. Биз у билан бир жойда яшаганимиз ва ишлаганимиздан фахрланамиз".

1991 йилнинг 25 декабрида у ўз синфдошининг истеъфога чиқишини телевизорда томоша қилади.

Бир кун ўтиб СССР расман парчаланганди.

Бу қишлоқни собиқ империянинг сояси тарк этмаганини кўриш мумкин.

Маданият саройининг ташқарисида Ленинга дуч келасиз.

Сал нарироқда эса бир православ черкови...Бу черковни бир пайтлар дунёдаги энг йирик худосиз мамлакат раҳбари бўлган шахс қисман молиялаб туради.

Черковда ишлайдиган Виктор Кудрин ўзининг бир пайтлар хуфёна равишда чўқинтирилганини айтади.

"Бугун роҳиб йўқ, чунки қўшни қишлоқда ҳам, наригисида ҳам черков бор. Бизда талаб катта, аммо роҳибларни ўқитиб, етказиб беришга улгурмаяпмиз", дейди у.

Маданият саройидаги кексароқ авлод вакиллари ҳам эркин ибодат қилиш имкониятидан мамнун эканларини айтишади.

Аммо СССРнинг вайрон бўлиши масаласига Михаил Горбачёвнинг барча қишлоқлари ҳам ижобий муносабатда эмас.

Image caption Горбачёв ёшлиги

"Албатта, Горбачёв қишлоғимиз учун жуда кўп нарса қилди. Аммо СССРга келсак...биз ундан хафамиз", дейди улардан бири.

Сал нарироқда эса Горбачёвнинг мини музейи бор экан.

Горбачёвнинг суратлари остида шундай ёзув бор.

"Россияликлар биринчи бор ўз раҳбарларига "йўқ" дейишга журъат қилишди".

Бошқа бир ёзувда эса, " бошқача фикрлаш ортиқ жиноят эмас", дейилган.

Левада маркази томонидан шу ой ўтказилган сўровга кўра, 56 фоиз россияликлар ҳамон СССРни қўмсашлари аён бўлди.

Шу ҳафта бошларида эса президент Путиннинг воизи Шўролар қулашини "фалокат" деб билишини яна такрорлади.

Дунёнинг энг қудратли давлатларидан бири бўлган СССР қулашини аксарият россияликлар ҳамон хазм қилишолмайди.

"Германия ҳам бирлашган ҳозир, аммо бизнинг мамлакатимиз парчаланиб кетди", дейди ҳозир нафақага чиққан Николай.

"Бу раҳбарлар хатоси эди. Улар СССРни сақлаб қолса бўлар эди..."

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар