Қозоқ махфий хизмати собиқ раҳбари ҳибсда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Tengrinews
Image caption Генерал-лейтенант Нартай Дутбаев ҳибсга олинган

Қозоғистонда Миллий Хавфсизлик Қўмитасининг собиқ раҳбари - генерал-лейтенант Нартай Дутбаев ҳибсга олинган. У 2001 ва 2006 йиллар орасида махфий хизматларга раҳбарлик қилган.

Қозоқ ҳукуматига кўра, ҳозирда Дутбаев ва яна икки зобит - Нурлан Хасен ва Ерлан Нуртаевга қарши тергов очилган.

Учовлон давлат сирларини ошкор қилиш ва ўз расмий ваколатларини суистеъмол қилишда айбланишмоқда.

Улар Миллий Хавфсизлик Қўмитасининг тергов изоляторида сақланаётганлари айтилади.

Расмий маълумотга кўра, уч зобит ва уларнинг қариндошлари уйларида тинтув ўтказилган ва далил-исботлар қўлга киритилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар