Тожик уламолар: "Болаларга Янги йил совғалари бераверинг"

Фото муаллифлик ҳуқуқи fergananews
Image caption Уламолар кенгашининг билдиришича, Милодий Янги йилни нишонлаш бир анъана бӯлиб, у нимагадир сиғиниш эмас

Тожикистонда Милодий Янги йил қонун бӯйича нишонланар экан, болаларга байрам совғалари беришнинг ӽеч қандай ёмон томони йӯқлиги таъкидланди.

Тожикистон Ислом маркази Уламолар кенгаши шу тарзда Янги йил совғалари беришга қарши чиқаётганлар ва "бу Исломда йӯқ" деб айтаётган кишиларга қулоқ солмасликка чорлаган.

Уламолар кенгашининг билдиришича, Милодий Янги йилни нишонлаш бир анъана бӯлиб, у нимагадир сиғиниш эмас.

Савол-жавоб Уламолар кенгашининг вебсаӽифасига жойлаштирилган. Савол берувчи киши "Кичик ёшдаги болалар учун янги йил совғаси сотиб олса бӯладими? Бу шариатга хилоф эмасми?" - деб сӯраган.

Айни бир пайтда Уламолар кенгашига кӯра, болалар учун фақатгина маълум байрамлардагина совға бериш шарт эмас, агар имконияти бӯлса, кичкинтойларга ӽар қандай пайтда совға берилгани яхшироқ.

Маӽаллий таӽлилчиларга кӯра, кейинги йилларда диндорлар орасида ӽам, оддий одамлар орасида ӽам милодий Янги йилни байрам қилиш борасида тортишувлар келиб чиқмоқда.

Айрим диндорлар милодий Янги йил насронийларга хос эканлигини, мусулмонлар уни нишонламасликларини айтишади.

Бошқа бир тоифа диндорлар эса, Арча безатиш тарихи Биби Марямга бориб тақалишини айтиб, болалар учун шодлик улашишнинг ёмон томони йӯқ, дейишади.

Айрим мутаассиблар эса Ислом қоралайди деган важ келтирган ӽолда, милодий Янги йилни оилавий нишонлаётганларга нисбатан ӽам тиш қайрашади.

Душанбе шаӽридаги марказий майдонлардан бирида Янги йил кечасида Қорбобо кийимидаги ёш йигит калтаклаб ӯлдирилганига ӽали кӯп йил ӯтмади.

"Менинг беш яшар қизим ва уч яшар ӯғлим бор. Улар Янги йилда Қорбобо совға олиб келишига ишонишади. Янги йилдан икки ӽафта олдин улар мендан Қорбобога хат ёзиб беришни сӯрашди. Бу хатда ӽар иккови ӽам Қорбободан ӯзлари яхши кӯрган нарсаларни юборишни сӯрашди. Айтинглар, мен қандай қилиб, уларга ӽеч қандай Қорбобо йӯқ, совға юбормайди, деб айта оламан. Бу билан ёш болалардаги ишонч йӯқолмайдими? Ӽозир Янги йил кечасида Қорбобо бӯлиб олиб, уйма-уй юрадиганлар кӯп. Улардан бирига хатларни кӯрсатдим ва сӯралган совғаларни сотиб олиб бердим. Ӽа, албатта, Қорбобога хизмат ӽақи ӽам бераман. Болаларим қувонишса, ӯйнаб-кулишса, бӯлди-да," - дейди Ғафуров туманида яшайдиган тадбиркор аёл Санобар Назарова.

Исмини айтишни истамаган ӯқитувчи аёлнинг айтишича эса, шундоқ ӽам ӽукумат томонидан мактабларда арча байрамларини ӯтказиш тақиқлаб қӯйилиши болаларни байрам қувончидан маӽрум этган.

Етти йил олдин Тожикистонда янги йил зиёфатлари тақиқлаб қӯйилган эди.

Уч йил олдин эса Тожикистон Маориф ва илм вазирлиги барча таълим муассасаларига тавсия йӯллади. Унга кӯра, янги йил совғалари сотиб олиш мақсадга мувофиқ эмас ва янги йил байрамлари ӯтказиш қатъий тақиқланган.

Қонунни бузганлар каттагина миқдордаги жаримага тортилиши белгиланган.

Агар амалдор қонунни бузса, амалидан айрилади.

Айни бир пайтда ӽали янги йил кирмасидан камида икки-уч ӽафта олдин Тожикистон шаӽарлари ва туман марказларида баланд-баланд арчалар ӯрнатилади ва ясатилади. Арча атрофида концертлар қӯйилади, ӯйин-кулги уюштирилади.

Расмийларга кӯра, Янги йил байрамини ӯтказишни тартибга солиш турли кӯнгилсиз ӽодисалар олдини олади.

Ҳукумат фикрича, фақат мактабларда эмас, балки турли ташкилот ва муассасаларда янги йилни кутиб олиш учун ӯтказилган тадбирлар давомида жанжаллар келиб чиққан, мушакбозлик натижасида болалар, катталар жароӽатланишган, ёнғинлар содир бӯлган.

Марказлашган тарзда арча байрамлари ӯтказиш эса назорат остида бӯлади ва бунда ӽар қандай кӯнгилсизликлар олди олинади, дейишади расмийлар.

Кузатувчиларнинг фикрича эса, бир-икки тартиббузарни деб, катта-кичикни ёппасига байрам қувончидан маӽрум этиш тӯғри эмас.

Айни бир пайтда тарихчи олимлар ӽар бир халқнинг ӯз миллий қадриятлари, анъаналари борлиги, Тожикистонда мустақиллик йилларида Наврӯз - Янги йил байрами кенг нишонланаётганлигини таъкидлашади.

Мамлакат Президенти эса ӽар милодий Янги йил оқшоми Тожикистон аӽолисини кириб келаётган йил билан табриклайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар