Туркиядаги ҳужумчи "Марказий Осиёдан экан"и текширилмоқда

Image caption Туркияда тарқалган баъзи хабарларда ҳужумчининг Ўзбекистондан бўлиши эҳтимоли ҳам янграган

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Истанбулда янги йил кечаси 39 одамни ўлдирган қуролли шахс қирғизистонлик бўлиши мумкинлиги ҳақидаги матбуот хабарларини текшираётганини билдирди.

Вазирлик ваизи бу маълумот "шубҳали" эканига ишонишлари, аммо барибир текширилаётганини айтди.

Туркияда тарқалган баъзи хабарларда ҳужумчининг Ўзбекистондан бўлиши эҳтимоли ҳам янграган.

Аммо, Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари Туркиядан гумондор ёки гумондорлар борасида бирон маълумот олишмаган.

РИА Новости Ўзбекистон хавфсизлик хизматларидаги ўз манбасидан иқтибос келтирган. "Маълумотни олганимизда, ўзбек тарафи унга асосланиб ишлай бошлайди, бундай ҳолатда муайян қоидаларга бўйсунилиши керак", - деб айтган Ўзбекистондаги манба.

Ўзбекистондаги матбуотда мазкур гумондор ҳақида бирон маълумот берилмади.

Туркия матбуоти Истанбулдаги қотилнинг Қирғизистон ёки Ўзбекистон эканига ишонч борлигини ёзмоқда.

Турк полицияси Истанбулнинг Зайтунбурни мавзеъсидаги ўзбек муҳожирлари яшайдиган маҳаллада рейд ўтказгани ҳақида хабарлар олинган.

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга Истанбулдаги ҳужум юзасидан ҳамдардлик йўллаган.

Айни дамда Туркия полицияси унинг Хитой шарқидаги Шинжон ҳудудидан бўлиши эҳтимолини ҳам тергов қиляпти.

"Исломий давлат" экстремистик гуруҳи тунги клубга ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Гуруҳ номидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, "халифалик аскари насронийлар бидъат байрамни қутлаётган клубга ҳужумни амалга оширган".

Истанбулдаги Reina тунги клубидаги ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган, 40 одам яраланган, улардан айримларининг аҳоли жиддий.

Ҳужумчи яширинишга муваффақ бўлган, полиция қидирув амалиётларини олиб бормоқда.

Қурбонлар орасида 16 нафар хорижлик, жумладан, Саудия Арабистони, Исроил, Ливан, Иордания, Франция ва Белгия фуқаролари бор.

Аввалроқ Истанбул шаҳар ҳокими Васип Шоҳин ҳалок бўлганлардан бирининг полиция ходими эканини айтганди.

У ҳужумни террорчилик амали деб атаган.

Хабарларга кўра, ҳужум юз берган пайт клуб ичкарисида бир неча юз киши бўлган.

NTV телеканалининг хабар беришича, айрим одамлар ўзларини қутқариш учун ваҳима ичида Босфор бўғозига сакрашган.

Би-би-сининг Истанбулдаги мухбирига кўра, тунги клуб нафақат маҳаллий, балки хорижликлар орасида ҳам машҳур бўлган.

Турк полицияси Истанбулнинг Зайтунбурни мавзеъсидаги ўзбек муҳожирлари яшайдиган маҳаллада рейд ўтказгани ҳақида хабарлар олинган.

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга Истанбулдаги ҳужум юзасидан ҳамдардлик йўллаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг