Янги Ипак йўли Ўзбекистонни айланиб ўтмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Янги Ипак йўли Қозоғистон, Россия, Беларусь, Польша, Германия, Бельгия ва Франция орқали ўтади

Хитой ўзининг Янги Ипак йўли номли расмий лойиҳаси доирасида илк марта темир йўл орқали Британияга юкларни жўнатишни бошлади.

Илк поезд Хитой шарқидаги Иу шаҳридан чиққан ва 18 кундан сўнг Лондоннинг Баркинг ҳудудига етиб келиши кутилади.

Аммо, Хитойнинг янги йўналиши Буюк Ипак йўлининг энг муҳим марказларидан саналган Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларини четлаб ўтмоқда.

Янги Ипак йўли Қозоғистон, Россия, Беларусь, Польша, Германия, Бельгия ва Франция орқали ўтади.

Хабар қилинишича, илк юк поездига кийим-кечаклар, сумкалар ва бошқа истеъмол маҳсулотлари ортилган.

Хитой ўзининг Янги Ипак йўли лойиҳаси доирасида охирги йилларда Европага темир йўл орқали маҳсулот етиштириш кўламини кенгайтирди.

Хитой учун денгиз орқали юк етиштириш арзонроқдир, аммо жараён жуда секин кечади.

Ҳаво орқали юк етиштириш ўта қиммат ҳисобланади, аммо темир йўл таъминоти ўртача харажатга амалга оширилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар