Истанбулда "ҳужумчига ўхшаган" туркман калтакланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Superhaber.tv
Image caption Туркман йигит қочишга ҳаракат қилган, аммо маҳаллий яшовчилар уни тутиб дўппослаганлар

Туркиянинг Доган хабарлар агентлигига кўра, Истамбулда Янги йил кечаси 39 кишини отиб ўлдирган ҳужумчига ўхшаган туркман йигит оломон қўлида калтакланди.

Агентликка кўра, Истамбулнинг Пендик тумани яшовчилари Туркманистоннинг "К.М" исмли фуқаросини Рейна тунги клубига ҳужум қилган террорчи деб ўйлаб кўчада ушлаб олишган.

YouTubeга қўйилган видеода ёш йигитни бир неча киши оёғига турғазаётгани ва бир неча киши унга ташланиб калтаклаб кетиши акс этади. Бошқаларнинг "ур, ур" деган чақириқлари ҳам эшитилади.

Айтилишича, туркман йигит қочишга ҳаракат қилган, аммо маҳаллий яшовчилар уни тутиб дўппослаганлар.

Воқеа ортидан йигит полиция бўлимига олиб борилгани, аммо унинг ҳужумга алоқадор эмаслиги аниқлангач, озод этилгани айтилади.

Янги йил кечаси юз берган ҳужум ортидан турк матбуотида ҳужумчининг қирғиз, ўзбек ва қозоқ экани борасида хабарлар тарқалди.

Матбуотдаги охирги хабарларда гумондор уйғур бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Полициянинг ўзи гумондорнинг исми ёки қаердан экани борасидаги расмий маълумот билан чиққани йўқ. Ташқи ишлар вазири Меҳмет Човушўғли ҳужумчи шахси маълум бўлганини айтган, аммо бошқа тафсилотларни бермаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар