Истанбул ҳужумчиси ўзбек, дейилмоқда

Image caption Истанбулнинг Reina тунги клуби ҳужумчиси ўзбек бўлиши мумкин, дейилмоқда.

Туркиядаги кундалик нашрлар, хусусан, "Ҳуррият" ва "Миллият" газеталари Reina ҳужумчисининг асли ўзбек эканлигини ёзишмоқда.

Айни дамда, бу унинг миллати ўзбеклигини англатадими ёки Ўзбекистон фуқароси эканлигиними - номаълум.

Охирги кунларда Туркия хавфсизлик хизматлари Истанбулнинг Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ва уйғурлар яшайдиган мавзесида бир нечта хориржликни қўлга олишгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Аммо улар ҳозир қўйиб юборилганми ва ёки расмий айбловларга рўбару келишаяптими - маълум эмас.

Янги йил оқшоими Истанбулнинг тунги клубларидан бирига қилинган ҳужум кейинги йилларда Туркияда содир этилаётган зўравонликликлар ичида энг қақшатқичларидан бири бўлди.

Бир неча хоррижлик дохил 39 инсон ҳаётдан кўз юмди. Аммо талотўпда ҳужумчи қочиб қолишга улгурган ва ҳамон қидирилмоқда.

Ҳужум учун масъулиятни ИШИД ўз бўйнига олган. Лекин ҳужумчининг асил миллати ҳамда фуқаролигига оид билдирилган қатор даъво ва хабарлар ўзини оқламаганди.

Аввалига, Туркиядаги баъзи нашрлар ҳужумчининг қирғизистонлик бўлиши мумкинлигини айтишганди.

Айримлари ҳатто ҳужумга алоқасиз бир тожирнинг суратини ҳам нашр қилишган. Бу эса ўз ўрнида Қирғизистонда норозилик уйғотмай қолмади.

Кейинроқ унинг уйғур эканлиги эҳтимоли билдирилган. Бироқ бу ҳам ҳали фақат фараз бўлиб қолмоқда.

Туркияда тез-тез содир этилаётган ҳужумлар учун кўп ҳолларда ёки ПКК курд жангарилари, ёки ИШИД айбдор деб кўрилади.

ИШИД сафида Марказий Осиё мамлакатларидан чиққан жангарилар сони бир неча мингни ташкил этиши айтилади.

Истанбул ҳужуми учун масъулиятни бўйнига оларкан, ИШИД Туркиянинг Суриядаги амалиётлари учун қасос олаётганини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ