"Қирғиз мигрантлар СПИД юқтириб келяпти"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ria Novosti
Image caption Меҳнат муҳожирлиги оилавий барқарорликка путур етказган

Қирғизистон соғлиқ сақлаш вазири муовинининг айтишича, хорижга ишлашга бориб келаётган қирғизистонликлар орасида ВИЧ/СПИД юқтириб келганлар сони ошган.

Парламент мажлисида чиқиш қилган вазир муовини Омонгелди Мурзалиев мигрантларнинг аксари касалликни Қозоғистонда юқтириб келишаётганини айтди.

"2011 йилда Қирғизистонга ВИЧ/СПИДни 7-8 муҳожир олиб кирган бўлса, ўтган йили уларнинг сони 42 одамга етди. Улардан 10 нафари Қозоғистондан қайтган, 5 нафари Ўзбекистондан, яна биттадан Хитой, Россия, Туркиядан қайтган", - деди Мурзалиев.

Аммо, "Ата Мекен" фракцияси раҳбари Ўмурбек Текебаевга кўра, Мурзалиев асоссиз маълумотни беряпти.

Унга кўра, соғлиқни сақлаш вазири муоивини аслида нима учун ВИЧ/СПИДни юқтириш ҳоллари юз бераётганини билмайди.

"Мигрантлар бизга СПИДни юқтиряпти эканми? Улар бизнинг қорнимизни тўйғазяпти. Бизнинг фуқароларимиз ҳукуматимизнинг масъулиятсизлиги боис пул топиш учун кетишга мажбурлар. Сиз энди улардан кечирим сўрашингиз керак", - деди Текебаев Мурзалиевга юзланиб.

Соғлиқни сақлаш вазири муовини парламентда бошқа депутатларнинг ҳам танқидига учради.

Уларнинг айтишича, вазир муовини яхши тайёрланмаган ва энг оддий саволларга ҳам жавоб бера олмаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар