Тожик болакайнинг исми энди Путин бўлади

Image caption Болакайни эркалатиб Путинушка деб ҳам чақиришади

Россиянинг Владимирская областида яшаётган тожик оила ўз ўғли Расулнинг исмини Путинга ўзгартирди. Бу ҳақида маҳаллий "Новый город Александров" газетаси хабар тарқатди.

Икки ёшга тўлиши кутилаётган боланинг исми энди Жўраев Путин Жаҳонгирович бўлади.

Оила Тожикистондан Россияга 6,5 йил аввал кўчиб келган.

Улар беш йил Москвада яшашгани, охирги 1,5 йил эса Легково қишлоғида яшаб келишаётганини айтишади. Улар Россия фуқароларидир.

Болакайга Александров шаҳри ЗАГСида янги Туғилган ҳақида гувоҳнома берилган.

Унинг онаси айтишича, болакай аллақачон янги Путин исмига жавоб беришни бошлаган. Уни эркалатиб Путинушка деб ҳам чақиришади.

Мақолада ёзилишича, Расулнинг исмини Путинга ўзгартириш фикри унинг бобоси Раҳмон Жўраевдан чиққан.

Етмиш ёшли бобонинг Россия Президенти Владимир Путинга бўлган ҳурмати ва муҳаббати шунчалик кучлики, у ҳатто уйини Путин акси туширилган гиламлару лаганлар ва портретлар билан безаган.

Бобонинг ўзи Москвада яшаса-да, ҳар дам олиш кунларида неварасини кўргани келади.

"Қаердадир ўқиб қолдим, Мисрда чақалоққа Путин деб от қўйишибди, шундай экан, нега Россияда бундай қилишмайди деб ўйлаб қолдим", - деб айтган Раҳмон Жўраев "Новый город Александров" газетасига.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар