"Тожикистонда энди свет ўчмайди"

Фото муаллифлик ҳуқуқи ISHARA S. KODIKARA
Image caption Раҳмон тожикистонликлардан электр қувватини тежаш, ҳамда свет пулини ўз вақтида тўлашларини сўраган

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакатда электр энергиясига бўлган лимитни олиб ташлади. Бу ҳақида Тожикистондаги нашрлар президент матбуот хизматига таяниб хабар тарқатдилар.

Матбуот хизматига кўра, 14 январдан бошлаб светга бўлган чеклов бутунлай олиб ташланиши ва мамлакатнинг барча ҳудудлари куннинг 24 соати давомида узлуксиз электр энергияси билан таъминланишини эълон қилинди.

"Чекловнинг олиб ташланиши ватандошларимизнинг ҳаётини енгиллаштиради ва мамлакатимиз иқтисодининг узлуксиз ривожланишига шароит яратади", - дейилади расмий хабарда.

Президент матбуот хизматига кўра, электр энергияси мустақиллигига эришиш учун амалга оширилаётган махсус давлат дастури туфайли Тожикистонда шундай натижага эришилди.

Тожикистонда "Жануб - Шимол" 500-киловольтлик элекр узатиш тармоғи, ҳамда 2016 йилнинг охирида "Душанбе-2" Иссиқликэлектрмаркази фойдаланишга топширилгани, ҳамда Роғун гидроэлектростанция қурилиши учун Вахш дарёси ўзани тўсилгани мамлакат электр энергияси мустақилиллига эришиш йўлидаги ютуқлар дея тақдим этилди.

Тожик сайтларига кўра, жаноб Раҳмон тожикистонликлардан электр қувватини тежаш, ҳамда свет пулини ўз вақтида тўлашларини сўраган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар