Туркия юк самолёти Қирғиз қишлоғи устига қулаган

Бишкек яқинида ҳалокатга учраган Туркия юк учоғи аҳоли маскани устига қулаб тушган.

Қурбонлар сони 40 нафарга яқинлашган. Яна ортади, деган хавотирлар бор.

Туркиянинг ACT ҳаво ширкатига қарашли Боинг- 747 русумли юк самолёти Гонг-Конгдан келаётган бўлиб, Қирғизистоннинг "Манас" аэропортида тўхтаб ўтиши керак эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek
Image caption Ҳалокат содир бўлган жой харитада

Аммо атрофни қуюқ туман қоплаган тонгги соат 07.31да Бишкек яқинидаги Дача-суу қишлоғи устига устига қулаб тушган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Radio Free Europe/Radio Liberty
Image caption Самолёт қулаган Дача-суу қишлоғида камида 15та уй вайрон бўлган. 40 нафарга яқин одам қурбон бўлган, ўнлаб инсонлар яраланган.
Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Тирик қолган одамларнинг кўпчилиги ҳамон яқинларига нима бўлганини билишмайди.
Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Юк самолётидаги 4 нафар экипаж аъзоси ҳам ҳалок бўлган. Бироқ бир учувчи ҳали топилмаган, дейилмоқда.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Туркия юк учоғи саҳар соат 07.31да, одамлар энди уйқудан тураётган пайтда қулаб тушган.
Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Гонг-Конгдан келаётган учоқ Бишкекдаги "Манас" аэропортида тўхтатиб ўтиши керак эди.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Шоҳидларга кўра, самолёт уйлар устига қулаган ва бутун бошли оилалар нобуд бўлган.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Radio Free Europe/Radio Liberty
Image caption Қутқарувчилар вайроналар остидан тирик қолганларни излашмоқда.
Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Самолёт қулашига қуюқ туман сабаб бўлган, дейилмоқда. Ҳозир "Манас" ҳаво қўналғаси ёпилган.
Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Туркиядаги ACT ҳаво ширкатига қарашли Боинг-747 русумли юк учоғи 14 йиллик экан.
Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Эрта сешанба куни Қирғизистон бўйлаб мотам эълон қилинди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viberда - телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ