Қирғизистон қурбонларга мотам тутди

Image caption Туркия учоғи қулаган жой

Бишкек яқинида ҳалокатга учраган Туркия юк учоғи аҳоли маскани устига қулаб тушиши ортидан ҳалок бўлганлар учун Қирғизистон мотам тутди.

Шахси аниқланган қурбонлар сони 37 та экани айтилмоқда.

Яна тўққиз жасад парчалари кимга тегишли эканлиги маълум эмас.

Бугун қурбонларнинг айримлари дафн этилган.

Қолган майитларнинг қариндошлари кутилмоқда.

Расмийлар учоқ ҳалокатига учувчининг хатоси сабаб бўлган деган тахминни илгари суришмоқда.

Лекин текширувлар ҳали яна ярим йилча давом этиши мумкинлиги ҳам билдирилди.

Туркиянинг ACT ҳаво ширкатига қарашли Боинг- 747 русумли юк самолёти 16 январь тонгги соат 07.31да Бишкек яқинидаги Дача-суу қишлоғи устига устига қулаб тушган эди.

Ҳалокат пайти атрофни қуюқ туман қоплаган бўлган.

Гонг-Конгдан келаётган бўлиб, Қирғизистоннинг "Манас" аэропортида тўхтаб ўтиши керак эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viberда - телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар