Президент акси энди пулга ‘кўчади’ми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Тожикистон Миллий Банки раисининг расман баён қилишича, бу борада якуний сўзни айтиш Тожикистон президенти ўзи бошчилигидаги ҳукуматнинг ваколатига киради.

"Махсус ишчи гуруҳи эса, ушбу масалани кўриб чиқиб, ҳукумат ихтиёрига ҳавола этади".

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Жамшид Нурмуҳаммадзода сўзларидан аён бўлишича, бу ишчи гуруҳи мамлакат Иқтисодий Тараққиёт ва Савдо вазирлиги қошида тузилган, аллақачон ўз ишини бошлаб ҳам юборган.

Тожикистон ҳукумати ижобий қарор берган тақдирда, президент Имомали Раҳмоннинг акси ҳам 1000 сомонийлик қоғоз пулига туширилади.

Президент Раҳмон эса, таъбир жоиз, бу каби "шараф"га нойил, деб топилган учинчи Марказий Осиё давлатига айланади.

Ўтган йил охирида эса, Қозоғистон раҳбари, таъбир жоиз, ўз мамлакатида бу каби "шараф"га лойиқ, деб кўрилган иккита Марказий Осиё президентидан биттасига айланган.

10 минг тенге номиналига эга бўлган банкнота 1 декабрь - Қозоғистонда ҳар йил байрам қилинувчи Президент кунида чекланган ададда истеъмолга чиқарилиши айтилганди.

Минтақа давлатлари орасидан эса, биринчи бўлиб бу анъанана Туркманистонда бошланган.

Марҳум Туркманбоши - Сапармурот Ниёзов акси ўз миллий пул бирликларидан жой эгаллаган илк минтақа раҳбари бўлганди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.