Тошкент ва Душанбе парвозларни қайта тикламоқда
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тошкент ва Душанбе парвозларни қайта тикламоқда

Ўзбекистон ва Тожикистон икки давлат ўртасида 25 йил аввал тўхтаб қолган парвозларни қайта тикламоқда.

Душанба-Тошкент-Душанбе йўналиши бўйича чорак асрдан сўнг биринчи ҳаво қатнови 10 февралда амалга оширилади.

Ўзбекистон 1992 йилда Тожикистонда фуқаролар уруши бошланиши ортидан ҳаво қатноқларини тўхтатган.

Ўтган вақт мобайнида икки марта парвозларни қайта йўлга қўйишга келишилган, аммо амалга ошмаганди.

Президент Мирзиёев Тожикистон ва бошқа қўшнилар билан алоқаларни яхшилаш сари қадамларни қўйган.

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси икки давлат ўртасидаги виза тартиби енгиллаштирилиши ва ҳатто келажакда бекор қилиниши мумкинлигини айтган.

Видеоларимизни BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.