Тожикистон: Душанбе-Чаноқ йӯлида кӯчки, қурбонлар бор

Душанбе Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Тожикистон жануби ва шимолини боғлайдиган ягона автомобил йӯли ӯтган баландтоғли Душанбе-Чаноқ йӯлида камида саккиз киши кӯчки тагида қолиб, ӽалок бӯлган. Бир киши бедарак йӯқолган.

Лекин кӯчки тушган кунлари йӯлда бӯлган автомобил бошқарувчилари ва йӯловчиларга кӯра, кӯчки қурбонлари расмий маълумотларда келтирилган рақамларга нисбатан кӯп бӯлиши мумкин.

Табиий офатнинг сӯнгги қурбони эса, Варзоб тумани ички ишлар бӯлими ходими Саюмарс Гулмадов бӯлган.

У Душанбе-Чаноқ йӯлининг Майхӯра деб аталган мавзеида қутқарув ишлари пайтида ӽалок бӯлган.

22 ёшли бу милиция ходими ӽамкасби Лоиқ Файзали билан ногаӽон тушган қор кӯчкиси тагида қолган.

Лоиқ кӯчки остидан тирик чиққан. Лекин орадан бир кун ӯтиб, Саюмарс Гулмадовнинг жонсиз танаси топилган.

Расмий маълумотларга қараганда, бир куннинг ӯзидаёқ камида 40 та қор кӯчкиси тушган.

Қутқарув хизматлари 800 нафардан ортиқ ӽайдовчи ва йӯловчини хавфсиз ерларга жӯнатиб юборишга муваффақ бӯлишган.

"Бунақасини кӯрмаганман!"

Тожикистон Фавқулодда ӽолатлар ва фуқаро мудофааси қӯмитасидан билдиришларича, кӯчкилар тушиш арафасида ӽайдовчилар ва йӯловчилар хавфдан огоӽлантирилганлар ва йӯлга чиқмасликка чақирилганлар.

- Мен "Мазда" машинамда Хӯжанддан Душанбега, Душанбедан Хӯжандга йӯловчи ташийман. Тирикчилигим шу билан ӯтади. Бир кунда менга ӯхшаган юзлаб таксичилар йӯлга чиқишади. Тоғ йӯли ӽамиша хатарли бӯлган. Лекин бундай қӯрқинчли ӽодисани биринчи марта кӯришим. Мени ва йӯловчиларимни Худо асради. Гувиллаган овоз эшитиб, машинамни тӯхтатдим. Бундай қарасам, ортимизда, нари борса, йигирма қадамча нарида каттакон қор уюми думалаб тушяпти. Бирпасдан сӯнг, олдимизга - ӯттиз метрча нарига кӯчки тушди, - дейди хӯжандлик такси ӽайдовчиси Суӽроб Нажимов.

Суӽробнинг айтишича, кӯчки ёнилғи ташийдиган катта "Дӯлан" юк машиналарини ӽам суриб кетган.

- Кеча хабарларда эшитдим, 150 метр чуқурликдан бешта ӯлик топишибди. Биттаси машина-пашинаси билан тушиб кетган экан. Ӽали топилмаганлар қанча бӯлса, деган хавотирдаман, - дейди Суӽроб.

"Фожиаларга Хитой ширкати айбдор"

Душанбе-Чаноқ йӯлидаги кӯчки, қор босган томонларни мамлакат Фавқулодда ӽолатлар ва фуқаро мудофааси қӯмитаси билан бирга Innovative Road Solutions (IRS) ширкати ишчилари ӽам тозалашмоқда.

Бу ширкат йӯлни тозалаш учун 6 та замонавий техника ажратган.

Мазкур ширкат Душанбе-Чаноқ йӯлига хизмат кӯрсатади.

Бошқача айтганда, 410 километрлик муӽим автомобил йӯли Innovative Road Solutions ширкатининг тасарруфидадир.

Мазкур ширкат вакилларининг айтишларича, вақтида тош ва қор кӯчкиларини тутиб қолувчи иншоотларнинг лойиӽада кӯрсатилганига қараганда анчагина кам қурилиши фожиаларни келтириб чиқарган.

Йӯл қурилишини олиб борган China road Хитой ширкати томонидан бу борада эътиборсизликка йӯл қӯйилгани таъкидланади.

Баландтоғли йӯлнинг хатари йӯқ эмас

Аслида Хӯжанд-Чаноқ йӯли Ӯзбекистон ӯз ӽудудидан Тожикистон машиналарини ӯтказмай қӯйганида ва бунинг учун нархларни ошириб юборганидан кейин қурила бошланганди.

Баландтоғли йӯлда Эрон ва Хитой ширкатлари томонидан икки узун туннелнинг қурилиши масофани қисқартирганди ва йӯлдаги хатарни анча камайтирганди.

Бундан кейин бу йӯлда йил давомида ӽаракат йӯлга қӯйилганди.

-Аммо илгаригидай ӯта баланд Анзоб ва Шаӽристон довонлари четлаб ӯтиладиган бӯлса-да, барибир хатарлар олди бутунлай олинган эмас, - дейди маӽаллий таӽлилчи Аӽмад Бобожонов.

Унинг айтишича, ӽар йили тош ва қор кӯчкилари тагида қолиб, ӽалок бӯлиш ӽоллари кузатиб келинади.

Устига тоғ йӯлининг нисбатан торлиги, кескин муюлишларнинг кӯплиги боис автомобил фалокатлари тез-тез юз бериб туради.

Расмийларга кӯра, ӽозирда Душанбе-Чаноқ йӯли қордан бутунлай тозаланган ва ӽаракат учун очилган.

Айни бир пайтда йӯлдан ташқарида, чуқур жарликда кӯчки остида қолган автомобилларни чиқариб олиш ишлари давом эттирилмоқда.

Юзага келган вазиятга кӯра, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги тегишли мурожаат билан чиққан.

Бу мурожаатда келтирилишича, кӯчкидан жабрланганларга дастлабки ёрдам бериш бевосита Республика Президенти Эмомали Раӽмоннинг назоратига олинган.

Мамлакатнинг тегишли вазирликлари ва идоралари раӽбарлари қурбонлар сонини ва вайронгарчиликлар кӯламини аниқлаш учун шуғулланишмоқда.

Айни шу мурожаатда ёзилишича, қутқарув ва йӯл тозалаш ишлари катта миқдордаги маблағ, зарур техника ва мосламалар, ёнилғи-мойлаш ашёлари, озиқ-овқат, дори-дармон талаб қилади.

Тез ва сифатли тарзда кӯчки ва сел олдини олиш иншоотлари қуриш зарур.

Фақат Душанбе-Чаноқ йӯлида эмас, мамлакатнинг бошқа минтақаларини бир-бирига боғловчи Душанбе-Хоруғ, Душанбе-Жирғатол, Хоруғ-Мурғоб, Хоруғ-Ишкошим йӯлларини ӽам тезда қордан тозалаб, хавфсиз ӽаракат учун очишга тӯғри келади.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги мурожаатида мавжуд кескин вазиятдан келиб чиққан ӽолда турли дипломатик ваколатлар ва халқаро ташкилотлардан фавқулодда ӽолатлар шароитида кӯмак кутиб қолишлари таъкидланади.

Қӯшнилар келишса, икки томонга ӽам фойда бӯлади

Тожикистон Фавқулодда ӽолатлар ва фуқаро мудофааси қӯмитаси ва Innovative Road Solutions (IRS) ширкатига кӯра, кеча тушдан кейиндан бошлаб Душанбе-Чаноқ йӯли ӽаракат учун очилган.

Айни бир пайтда келаётган шанба ва якшанба кунлари яна қаттиқ ёғингарчилик кутилаётгани ва шу кунлари йӯлга чиқмаслик таъкидланмоқда.

Лекин таваккал қилиб йӯлга чиққан ӽайдовчиларнинг айтишларича, йӯлда машиналар жуда сийрак ва ӽаракат деярли кӯзга ташланмайди.

Халқаро кузатувчилар фикрича эса, Тожикистон ва Ӯзбекистон орасида муносабатлар илиқлашар экан, бу давлатлар раӽбарлари ӯз йӯлларида қӯшни мамлакатлар машиналарининг юриши борасида келишувга эришсалар, ӽар икки томон учун ӽам яхши бӯларди.

Чунки Тожикистоннинг Душанбе-Чаноқ йӯлидаги каби Ӯзбекистоннинг бошқа минтақаларини Фарғона водийси вилоятлари билан боғловчи баландтоғли Қамчиқ довонида ӽам табиий офатлар натижасида одамлар ӽалок бӯлаётганлари ӽақидаги хабарлар чиқиб туради.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг