Тожик аёлларга атлас кийиш буюрилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Farangiz Zignaraf
Image caption Ўқувчи ва ўқитувчи аёллар миллий либосда юришлари керак бўлади

Тожикистон Таълим вазири буйруғига кўра, мамлакатдаги барча ўқув даргоҳларнинг қиз талабалари ва ўқитувчилари миллий либосларни кийишлари керак.

Спутник Тожикистон сайти ҳукуматга таяниб хабар қилишича, бу фармон барча таълим муассасаларига йўналтирилган.

Фармонга биноан, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб талаба ва ўқувчи қизлар, ҳамда ўқитувчи аёллар ва ходимлар ўқув масканларидан миллий матолар, хусусан адрас ва атласдан тикилган либосларда келишлари керак бўлади.

Ҳужжатда айтилишича, мақсад Наврўз байрами арафасида тожик халқининг урф-одатларини тиклашдир.

Аммо, ижтимоий тармоқларда фикр қолдираётган аёллар бу буйруқни аёллар учун ноқулай томонларини урғулашган.

"Аввало, атлас кундалик либос эмас. Бир хиллик кўз билан бирга мияниям оқсатади. Куздан баҳоргача плащ ё пальто ичида нима кийганини текширишадими?! Ҳукумат аёлларни кийимидан бошқа муҳимроқ масалаларга вақти ва эътиборини ажратса яхши бўларди. Эркакларнинг миллий кийими ҳақида атай индамадим", - дейди бир фейсбук фойдаланувчиси.

Тожикистонда бу йил ўтадиган Наврўз тантаналарига Афғонистон ва Эрон президентлари ташриф буюришлари хабар қилинмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар