Мудҳиш қотиллик: Икки севишганни ўлдиришди

Муҳаббат тимсоли Фото муаллифлик ҳуқуқи COURTESY

Ғазабнок қуролли оломон томонидан ўлдирилган Фотиҳа 18 ёшда, севгилиси Ҳидоятуллоҳ эса, ҳали 20 га ҳам тўлмаган бўлган.

Машъум ҳодисанинг ўзи эса, куни-кеча қўшни Афғонистоннинг Покистон билан чегарадош шарқий Нуристон вилоятида юз берган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Хабарларга кўра, отаси мажбуран эрга берган Фотиҳа Ҳидоятуллоҳ билан қочиб кетмоқчи бўлади.

Буни билиб қолган полиция ходимлари икковлонни зинода айблаб, қўлга олишади.

Фотиҳанинг яқинлари дохил воқеадан хабар топган юзлаб қуролли одамлар 30 нафарча ходим бўлган полиция идорасига бостириб келишади.

Икки севишган ёшни ўзларига беришларини талаб қилишади, уч полиция ходимини яралашади.

Вилоят масъулларига кўра, вазият хатарнок тус олиб кетмасин, дея, полиция идорасидагиларда ғазабнок оломоннинг талабини бажаришдан ўзга чора қолмайди.

Афғонистонлик икки севишган ёшнинг Нуристон вилоятида қуролланган оломон томонидан шафқатсизларча ўлдирилиши ҳодисаси, ҳатто, Америкада ҳам акс-садо берган.

Нуфузли "Нью-Йорк Таймс" нашри бу ҳақда бутунбошли мақола ҳам чоп этган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.