Ўзбек ва тожик муҳожирлари автоҳалокат қурбони бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Ria-Novosti

Россияниг Саратов вилоятида юз берган автоҳалокатда 6 киши ҳалок бўлган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидир.

Россия матбуотининг маҳаллий расмийларга иқтибосан хабар беришича, ҳодиса 20 феврал куни эрта соатларда Петровск туманидаги Тарумовка қишлоғи яқинида юз берган.

"Nissan" русумли машинада Саратов вилояти яшовчиси, "Кiа" да эса 3 эркак ва 2 аёл йўловчи бўлган.

ТАСС агентлигининг минтақа Йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармасига таяниб хабар беришича, автоҳалокат маҳаллий вақт билан тонгги соат 5 атрофида, дастлабки фаразларга кўра, "Кiа" машинасининг қарам-қарши йўлга чиқиб кетиши натижасида юз берган.

Ҳодиса жойига етиб борган Петровск туман ҳокими Денис Фадеевга кўра, ҳалок бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудига Қозоғистондан киришган ва Россия пойтахтига ишлаш мақсадида бораётган бўлганлар.

Риа-Новости агентлигига кўра, улар 2014 йилдан буён Россияда яшаб келишган ва Москвада расмий қайддан ўтганлар.

Агентликнинг ўз манбаларига таяниб билдиришча, ҳалок бўлган "Кia" ҳайдовчиси 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси, йўловчилардан икки нафари 42 яшар ўзбекистонлик аёллар, бири 40 ёшли эркак, яна бири эса 33 ёшли Тожикистон фуқароларидир.

Расмийларга кўра, Саратов йўлининг ўтган йили таъмирланган айни ҳудудида автомобил ҳалокати кўп содир бўлади.

Бунга узоқ йўлда чарчаган ҳайдовчиларнинг рулда ухлаб қолишлари сабаб қилиб келтирилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.