Минтақа: жангариликни нима озиқлантирмоқда?

Ўзбекистон Исломий ҳаракати Фото муаллифлик ҳуқуқи video

Сўнгги ҳафталарда ҳам Афғонистон ва ҳам Покистон қатор қонли ҳужумларга саҳна бўлишган.

Толибон баробарида ИШИД жангари гуруҳи ҳам масъулиятини ўз зиммасига олиб чиққан бу ҳужумлар ортидан бу икки қўшни давлат ҳукуматлари яна даҳанаки жангга зўр беришган.

Бир-бирларини жангари гуруҳларни тия олмаслик, уларнинг тайёргарлик жамлоқларини йўқ қила билмасликда айблашган, ҳар доимгидек бу йўлда чин дилдан кўпроқ ва жиддий иш қилишга чақиришган.

Аммо жўғрофий жойлашуви боис, Афғонистон, асрларки, Покистон ва Ҳиндистон ўртасида "прокси уруши" майдони бўлиб келган.

Минтақадаги бу икки ўйинчи давлат геосиёсий манфаатлари тўқнашуви "қурбонига айланган".

Таҳлилчиларга кўра, бу каби вазият минтақадаги жангарилик муаммосини озиқлантирувчи асосий омиллардан бири бўлиб келган ва келмоқда.

Шундай экан, бу муаммонинг ечими борми? Бор бўлса, у ким ёки нимага боғлиқ?

Буларнинг барчаси бу ҳафталик "Сўз Сизга" дастуримизда - назардан қочирманг.

  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг