Мирзиёевнинг илк давлат сафари Қозоғистонга бўлади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Sergei Grits/AP
Image caption 2016 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш миқдори 2 миллиард доллар бўлгани таъкидланди

Ўзбекистон президентининг илк давлат сафари билан март ойида Қозоғистонга боради. Бу ҳақида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича тузилган ҳукуматлараро комиссиянинг Тошкентдаги мажлисида эълон қилинди.

Аввалроқ Президент Мирзиёевнинг апрель ойида Россияга мўлжалланган сафари илк давлат сафари бўлиши айтилган. Россиялик сиёсий таҳлиличлар у бу билан у ўз сиёсатидаги Россиянинг муҳим ўрнини тасдиқлаётганига ишора қилишганди.

Мажлисда Мирзиёевнинг Остонага сафари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги босқичини очиб бериши айтилди.

Газета.уз хабар қилишича, мажлисда 2016 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш миқдори 2 миллиард доллар бўлгани таъкидланди.

Ўзбекистонда Қозоғистон капитали билан 229та компания фаолият юритаётгани ҳам урғуланган.

Қозоғистонлик иқтисодий таҳлилчиларнинг айтишларича, қозоқ сармоядорлар Ўзбекистонда қандай иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини яқиндан кузатмоқдалар, ҳамда эркин конвертация ва икки-томонлама келишувларга умид қилмоқдалар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар