Афғонистон: Толибон дарахт экмоқчи

Қандаҳорлик Ҳибатулло Охунзода Фото муаллифлик ҳуқуқи Afghan Islamic Press
Image caption Қандаҳорлик Ҳибатулло Охунзода жангаридан кўра кўпроқ тақводор

Афғонистон Толибони раҳбари Ҳибатулло Охунзода афғонларни кўпроқ дарахт экишга чақирмоқда.

Толибон етакчисининг баёноти ҳам тинч аҳоли ва ҳам ўз жангариларига қаратилган бўлиб, унда "мевалими, мевасизми бир дарахт экиб, замин чиройига чирой қўшсангиз, Оллоҳ бу яхши амал ажрини бергувчидир" деб айтади.

Афғонистонда қиш совуқ, Электр таъминоти жуда оз ва газ деярли йўқ. Одамлар ҳам овқат қилиш, ҳам исиниш ва ҳам қурилиш учун дарахтларни кесишади.

Жангчи эмас, тақводор

Толибондан бу каби ноҳарбий баёнот чиқиши жуда ҳайратланарли.

Аммо ўтган май ойида Афғонистон Толибонига раҳбар бўлган Ҳибатулло Охунзода жангари қўмондон эмас, балки кўпроқ диний олим сифатида танилган.

"Дарахт экиш табиатни асраш, иқтисодни тараққий эттириш ва заминимизни гўзал қилиш учун муҳим" - деб ёзади Афғон Толибони раҳбари ўзининг "Жиҳод садоси" вебсаҳифасида.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Исиниш, уй қуриш, овқат пишириш ва ё чой қайнатиш учун ҳам ўтин ишлатилади

"Дарахт экиш ва деҳқончилик қилиш - ҳам бу дунё , ҳам у дунё саодати учун жуда керакли амаллар" - давом этган ўз баёнотида исёнкорлар раҳбари.

Аммо Афғонистон президенти идорасига кўра, айни баёнот ёрдамида Толибон оммани ўзлари амалга оширган жиноят ҳамда ҳужумларидан чалғитиб, алдамоқчи.

Толибон 1996 йилдан токи АҚШ бошчилигидаги кучлар уларни қудратдан кетказган 2001 йилгача Афғонистоннинг 96% ҳудудини бошқарган.

Ҳукумат урушларга чек қўйиш учун Ҳибатулло Охунзодага амал ҳам таклиф қилган, лекин у рад этганди.

Таҳлилчиларга кўра, Афғонистон тупроғидан хорижий кучлар бутунлай чиқиб кетмагунча Толибон раҳбари ҳукумат билан ишламаса керак.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу ҳикояни баҳам кўринг Баҳам кўриш ҳақида

Бу мавзуда батафсилроқ