Марказий Осиё томида қишнинг адоғи

Image caption Помирда қиш охирламоқда, аммо қорлар эримаган.

Марказий Осиёнинг энг баланд қишлоқларида одамлар қиш билан хайрлашмоқда.

Расман қиш тугаса-да, аммо "Дунё томи" ёки Помирда ҳали қорлар эримаган.

Бу борадаги лавҳамизни YouTube каналимизда томоша қилинг.

Шунга қарамай, қиш бўйи ташқи дунёдан узилиб қолган помирликлар, барибир, баҳор келишини байрам қилишади.

Нон ёпишади, оддий ун ё қурутдан овқат пишириб, қўшниларига чиқаришади.

Помирда ҳаёт оғир ва қишнинг чўзилиши озиқ-овқат таъминотига ҳамда тиббий ёрдамга муҳтож инсонлар ҳаётига хавф солади.

Умуман, Тоғли-Бадахшонда қор шу даражада қалин ёғадики, одамлар тандир-ўчоқни ҳам уй ичида қурадилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу ҳикояни баҳам кўринг Баҳам кўриш ҳақида