Хавотирлар: Афғонистон шимолида ИШИД хавфи?...

Фото муаллифлик ҳуқуқи facebook

Охирги пайтларда қўшни Афғонистоннинг айрим Марказий Осиё давлатларига бевосита чегарадош шимолий вилоятларида ИШИД гуруҳи фаоллашаётганига оид хавотирлар кучайган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Жумладан, Туркманистонга шундоққина қўшни Жаузжон вилоятида гуруҳ қарши ҳужумга ўтгани, аллақачон халқаро кўмак ходимлари дохил ўнлаб инсонларнинг умрларига зомин бўлиб улгургани, ўзининг зиндонини ташкил қилиб, оддий одамлар устидан ўзбошимча маҳкамалар ўтказаётганига оид хабарлар олинмоқда.

Агар, Афғонистон биринчи вице-президенти генерал Абдулрашид Дўстумнинг яқинда қилган телевизион чиқишига таянилса, Ўзбекистон Исломий ҳаракати марҳум ҳамасосчиси ва раҳбари Тоҳир Йўлдошнинг ўғли ҳам Жаузжонга ўтган.

Унинг ҳам Афғонистон шимолида ИШИД гуруҳи номидан фаолият юритишни бошлагани айтилади.

Генерал Абдулрашид Дўстумнинг яна бир бор огоҳлантиришича, Афғонистон шимолида шаклланаётган вазият ва ИШИД хавфига жиддий эътибор қаратилмоғи шарт.

Шундай экан, хавф қанчалик жиддий? - Бу ҳафталик "Сўз Сизга" дастуримизда, назардан қочирманг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook- BBC UZBEK
  • Google+ BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - bbcuzbekradio
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг