Назарбоев: яна бир янги референдумга эҳтиёж йўқ

Prezident Nazarboyev Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Қозоғистон парламенти икки палатаси мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиш масалаларини муҳокама этиш учун йиғилган. Қўшма мажлисда нутқ сўзлаган Президент Нурсултон Назарбоев айтишича, Қозоғистоннинг конституциясига ўзгартириш киритиш учун янги референдум ўтказишга эҳтиёж йўқ.

Президент Нурсултон Назарбоевнинг ташаббуси билан Қозоғистонда ҳокимият ваколатларини президент, ҳукумат ва парламент ўртасида қайта тақсимлашга қарор қилинган.

2016 йил декабрида Қозоғистон раҳбари бу ҳақда илк бор эълон қилди ва мамлакат бош қонунига ўзгартириш киритиш бўйича комиссия тузилди.

3 март куни парламент қўшма мажлисида Президент Назарбоев бош қонунни ўзгартириш бўйича конституцияда кўзда тутилган йўлни танлашини айтган.

Қозоғистон конституцияси бўйича мамлакат президенти ушбу масалани умумхалқ муҳокамасига қўйиши ёки қабул қилиш учун парламентга юбориши мумкин.

"Мен парламент депутатларидан имкони борича орқага сурмасдан, барча процедуралар ва бизнинг қонунларимизга риоя қилган ҳолда қонун лойиҳасини кўриб чиқишга чақираман. Давлат тизимининг асосий жиҳатлари ўзгармаётгани, ушбу ислоҳот инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига дахл қилмаётгани сабабли катта харажатлар сарфлаб, инсон ресурсларини жалб қилиб, жамиятда сиёсий муаммо ва масалаларни юзага келтириб референдум ўтказишга эҳтиёж йўқ", деб айтган Президент Назарбоев.

Қозоғистоннинг жорий конституцияси 1995 йилда қабул қилинган ва унга бир неча маротаба ўзгартиришлар киритилган.

Хусусан, 1998 йили президент муддати ва ваколатлари, парламент аъзоларининг муддатларига оид ўзгартиришлар киритилган.

2007 йили ҳам Қозоғистон конституциясига ўзгартиришлар киритилган, бу ўзгартиришлар парламент аъзолари сайловига тегишли бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг