"Бобурийлар масжиди" ҳимоячиси оламдан ўтди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Сайид Шаҳобуддин Деҳлидаги қабристонда дафн этилди

Ҳиндистоннинг кўзга кўринган мусулмон сиёсатчиси Сайид Шаҳобуддин 82 ёшида оламдан ўтган.

Собиқ дипломат Ҳиндистондаги Бобурийлар масжидининг бузилишига қаршилик кўрсатгани билан машҳур эди.

Сайид Шаҳобуддин шунингдек, Салмон Рушдийнинг "Шайтон суралари" романига қарши муваффақиятли кампания олиб борган.

У 1979-1996 йилларда уч марта парламентга сайланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Жаноза маросимида юзлаб мусулмонлар иштирок этишган

Марҳум сиёсатчи Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган ва Бутун Ҳиндистон Мусулмон Мажлиси - Мажлиси Мушавваранинг раҳбари ҳам бўлган.

У Айодҳада 16 асрда бунёд этилган Бобурийлар масжидини асраш мақсадида тузилган Бобурий Ҳаракат Қўмитасига ҳам асос солган эди.

Масжиднинг пировардида бузиб ташланиши мусулмонлар ва ҳиндулар ўртасида тангликка сабаб бўлган.

1992 йилдаги тартибсизликларда 2000 киши ҳалок бўлган.

Сайид Шаҳобуддиннинг саъй-ҳаракатлари боис Ҳиндистон "Шайтон суралари" романини тақиқлаган биринчи давлат бўлган.

Салмон Рушдийнинг 1988 йилда чоп этилган зиддиятли асари дунё бўйлаб мусулмонларнинг ғазабига сабаб бўлган ва Эрон руҳоний раҳбари Оятуллоҳ Ҳумайний Рушдийга ўлим фатвосини чиқарганди.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Сайид Шаҳобуддин узоқ давом этган хасталикдан сўнг, шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Сайид Шаҳобуддиннинг саъй-ҳаракатлари боис Ҳиндистон "Шайтон суралари" романини тақиқлаган биринчи давлат бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг