"Шинжонда улкан темир девор қуриш керак"

Шинжондаги аскарлар иштирокидаги митинг Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty Images

Шинжон Уйғуристонига борган Хитой Президенти Си Цзиньпин минтақа хавфсизлигини таъминлаш мақсадида "улкан темир девор" барпо этишга чақирган.

Бу Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг ўз лавозимига ўтирганидан кейин Шинжонга қилган дастлабки сафари бўлган.

Жаноб Сининг ушбу чақириғи Хитойнинг олий мартабали хавфсизлик мулозими мамлакат хавфсизлиги дуч келган "энг кўзга кўринган" мушкуллик исломий бўлгинчилар деб чиққан кунга тўғри келган.

China Daily рўзномаси Хитой аксилтеррор ва хавфсизлик бўйича давлат комиссари Ченг Гуопингдан иқтибос эълон қилган.

"Шарқий Туркистон Мустақил ҳаракати Хитойнинг барқарорлиги, иқтисодий тараққиёти ва миллий хавфсизлиги учун энг кўзга кўринган мушкуллик", деб айтган хавфсизлик комиссари.

Сўнгги йилларда Хитой расмийлари Уйғур миллатига мансуб инсонларни айблаб чиққан юзлаб қон тўкилиши ҳодисалари юз берди.

Расмий Пекин зўравонликларда Шинжонни Хитойдан ажратиб олиш мақсадини кўзлаган исломий жангариларни айблаб келади.

Бироқ Уйғур ва халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари, Хитой раҳбариятининг Уйғурларга нисбатан юритаётган сиёсати оддий инсонларни ҳам ноиложликдан протестларга мажбурлаяпти, дейдилар.

Бундан бир ҳафта олдин Интернетда видео эълон қилинган, бу видеода гўёки Ироқда ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган "Исломий Давлат"га содиқлик қасамёдини келтирган Уйғур жангарилари Хитой устига ўз байроқларини ўрнатишлари, қон "дарё бўлиб оқиши"ни айтганлар.

Аксар кузатувчилар Уйғурлардан таркиб топган Шарқий Туркистон Мустақил ҳаракати бирлашишга қодир ва Хитойга таҳдид юзага келтириш қўлидан келадиган гуруҳ ёки йўқлигини савол остига оладилар.

Хитой матбуотида яқин орада экстремизмга қарши қаратилган янги тартиб-қоидалар жорий этилиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган.

Янги тартиб-қоидалар "экстремизм ғоялари тарқалишининг олдини олиш" мақсадини кўзлаган деб ёзган Хитойнинг давлат назорати остидаги The Global Times рўзномаси.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Алоқадор мавзулар