Туркманистон хусусий авиакомпания ташкил қилмоқчи

Лочинни эслатувчи аэропорт Фото муаллифлик ҳуқуқи Polimeks.com

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов хусусий авиакомпания ташкил қилиш бўйича қарор чиқарган. Қарордан англашилича, ташкил қилинаётган "Turkmenistan Airlines" ширкати ҳиссаларининг аксар қисми давлатга қарашли компанияларга тегишли бўлади.

Давлатга қарашли "Altyn Asyr" телеканали хабар беришича, Туркманистон давлат раҳбари Бердимуҳамедов қарорида Иқтисод ва тараққиёт вазирлиги ҳамда "Туркменҳавойўллари" миллий компаниясига "Туркманистон" ҳаво транспорт департаментининг ҳуқуқий ва структуравий тузилмасини ўзгартириш топширилган. Департамент "Turkmenistan Airlines" очиқ акциядорлик компанияси сифатида қайта ташкил қилинади.

Ширкатнинг 70 фоиз акциясига "Туркменҳавойўллари" миллий компанияси эгалик қилади, Ашхобод халқаро аэропортига 27 фоиз ва ҳаво хизмати департаментига 3 фоизлик ҳиссалар тегади.

Вазирлик ҳамда "Туркменҳавойўллари" компанияси ушбу қарордан келиб чиқиб бир ойнинг ичида Туркманистон қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб Вазирлар маҳкамасига бериши топширилган.

Туркманистонда хусусий мулк бозори йирик ширкатлар мисолида ҳали шаклланмагани айтилади. Мамлакатдаги йирик компаниялар ҳануз давлат қарамоғи остида.

Янги ташкил қилинаётган хусусий авиакомпания ҳам очиқ акциядорлик жамияти бўлса-да, ҳукумат назорати остида қолиши айтилмоқда.

Президент Бердимуҳамедов ўтган йилнинг сентябр ойида бир йилда 17 миллионгача йўловчига хизмат кўрсата оладиган халқаро аэропортни очган эди.

2,3 миллиард АҚШ долларига қурилган аэропорт халқаро транспорт-транзит алоқаларига қўшилиш учун яхшигана имконият бўлиши айтилганди.

Аэропортга учоқларнинг учиш-қўнишига назар солинса, у тўлиқ салоҳият билан ишламаётганини кўриш мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг