"Тошкентдан Душанбега илк учоқ 4 апрелда парвоз қилади"

"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" авиаширкати учоғи

"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" ширкатидан хабар қилишларича, авиакомпаниянинг илк самолёти Тошкентдан Душанбега 4 апрел куни эрталаб парвоз қилади.

"Тошкент-Душанбе" рейси учун чипталарни сотиш бошланган.

Ўзбекистон пойтахтидан илк йўловчилар ўтирган самолёт Тошкент вақти билан соат 7:20 да ҳавога кўтарилиши режаланган.

"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" ширкати икки мамлакат ўртасидаги парвозларга Эйрбас 320 учоғини қўйган.

"Тошкент-Душанбе" рейси ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари йўлга қўйилиши хабар қилинди.

Шу йилнинг 20 феврал куни Тожикистоннинг "Сомон Эйр" авиаширкатининг илк учоғи Ўзбекистон пойтахтига парвоз қилиши эълон қилинган, йўловчиларга чипталар сотилган, бироқ парвоз амалга ошмаган эди.

Бунинг сабаби Ўзбекистон ва Тожикистон тарафи парвозга боғлиқ техник жиҳатлар пухта йўлга қўйилмагани, бунга масъул бўлган "Сомон Эйр"нинг масъул раҳбари ишдан бўшатилгани хабар қилинди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги авиапарвозлар 1992 йили Тожикистондаги фуқаролар уруши боис тўхтатиб қўйилган эди.

Икки мамлакат пойтахтлари ёки йирик шаҳарлари ўртасида авиақатнов йўлга қўйилишини ҳам Ўзбекистон ва ҳам Тожикистонда кўпдан буён орзу қилишади.

Тошкент ва Душанбе парвозлари қайта йўлга қўйилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар 2015 йил ҳам тарқалган эди.

Ўтган йил кузида "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" ширкати масъуллари Би-би-сига Тошкент-Душанбе

"Парвозлар ёзги жадвалга киритилиши мумкин", деб айтган "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" авиаширкатининг Ташқи алоқалар бўлими ходими.

Дунёнинг бошқа авиаширкатлари сингари "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" ҳам ёзги ва қишки жадваллар бўйича парвозларини бошқаради ва ёзги жадвал апрел ва октябр ойларини, қишки жадвал эса октябрдан апрелгача бўлган вақтни қамраб олади.

"Ўзбекистон Ҳаво йўллари"нинг ёзги жадвали 26 мартдан бошланиши хабар қилинди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ