Америка Афғонистонга энг йирик бомбасини ташлаган

Ачин туманида бир неча кундан буён ИШИД жангарилари билан жанглар кечмоқда. Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP GETTY
Image caption Ачин туманида бир неча кундан буён ИШИД жангарилари билан жанглар кечмоқда. Ушбу сурат 11 апрел куни АҚШ бомбардимонидан кейин олинган.

Пентагон расмийлари хабар қилишларича, АҚШ ҳарбийлари қўлидаги энг йирик ноядровий бомба Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятига улоқтирилган.

GBU-43 бомбаси Ироқ уруши даврида ишлаб чиқилган, бироқ фойдаланилмаган.

Оғирлиги қарийб 10 тонналик бомбага "Барча бомбаларнинг онаси" деган ном ҳам берилган.

Пентагон хабар тарқатишича, маҳаллий вақт билан соат 19:32 да Афғонистоннинг Нангарҳор вилояти Ачин туманидаги ўзини "Исломий Давлат"- ИШИД деб атайдиган гуруҳ жангарилари яширинган бир неча ғор нишонга олинган.

Бомба МС-130 траснпорт самолётидан ташланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи USAF/GETTY IMAGES
Image caption Бомбадан шу вақтгача фойдаланилмаган.

Бомба нақадар шикаст етказгани ўрганилмоқда, деб айтганлар Америка ҳарбийлари.

ИШИД жангарилари билан жанглар Ачин туманида бир неча кундан буён давом этмоқда.

11 апрел куни ҳам Ачиндаги жангарилар мавқелари АҚШ бомбардимонларига тутилган эди.

Ўзларини "Исломий Давлат" халифига содиқ деб эълон қилган жангарилар Афғонистондаги қатор ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммаларига олганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг