ФХХ: портлаш ташкилотчисини ушладик

Санкт-Петербург метроси Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Россия Федерал Хавфсизлик хизмати(ФХХ) тарқатган хабарга кўра, Санкт-Петербург метросидаги портлашни ташкиллаштиришда гумон қилинаётган шахс Москва вилоятида қўлга олинган.

Одинцово туманида қўлга олинган шахснинг Санкт-Петербург метросидаги портлаш "ташкилотчиларидан бири" Аброр Азимов экани айтилмоқда.

Россия Федерал Хавфсизлик пресс-релиз тарқатган, унда ҳибс этилган шахс 3 апрель куни ўзини метро вагонида портлатган худкуш ҳужумчини тайёрлаганликда гумон қилинаётгани айтилган.

ФСБ пресс-релизида Аброр Азимов 1990 йил Марказий Осиё республикаларидан бирида туғилгани хабар қилинган.

Россия Тергов Қўмитасининг хабарида гумондорнинг Россия фуқароси экани айтилган.

Гумондор "террорчи-худкуш Акбаржон Жалиловни тайёрлаган", дейилади хавфсизлик идораси хабарида.

Гумон қилинаётган шахс Россия Тергов қўмитаси ихтиёрига топширилган.

Россия расмийлари дастлабки тергов доирасига кирадиган ва гумондорнинг айбини тасдиқлайдиган бирор далилни ҳозирча ошкор этгани йўқ.

Россия хавфсизлик хизмати гумондорнинг қўлга олиниши тасвирга туширилган видеони оммавий ахборот воситаларида тарқатди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
"Санкт-Петербург ҳужуми ташкилотчисини ушлаш" онлари

Санкт-Петербург метросидаги портлаш 3 апрель куни тушки соат 14:30 ларда рўй берган.

Метронинг "Сенная площадь" ва "Технологический институт-2" бекатлари ўртасида бораётган вагон портлаган.

Россия терговчиларига кўра, худкуш ҳужумчи ўзининг ёнидаги портловчи моддани портлатган ва бу худкуш ҳужумчи 1995 йили Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган Акбаржон Жалилов бўлган.

Оқибатда 14 инсон ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, метронинг «Қўзғолон майдони» бекатида қўлбола бомба ҳам топилган.

Терговчиларнинг тахминича, портлашни ташкил қилишда гумон қилинаётган Акбаржон Жалилов аввал бомбани «Қўзғолон майдони» бекатида қолдирган, сўнг вагон ичида ўзини порталтган.

Россия терговчилари ушбу тергов доирасида саккиз киши ҳибсга олингани, улар бир террорчилик гуруҳининг аъзолари деб гумон қилинаётгани ҳақида хабар тарқатганлар.

Қамоққа олинганларнинг олти нафари Санкт-Петербургда, иккитаси Москва шаҳрида бўлганлари, уларнинг ҳаммаси Марказий Осиё республикалари фуқаролари экани айтилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ