АҚШ Эронни иғвогарлик ҳаракатларида айблади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Тиллерсон Эронни терроризмга ҳомийлик қилишда айблаган.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Эронни Яқин Шарқда "ташвиш уйғотувчи иғвогарлик ҳаракатлари"ни содир этиш ва Қўшма Штатларнинг минтақадаги манфаатларига путур етказишда айблади.

"Тизгинланмаган Эрон Шимолий Кореянинг йўлидан бориш ва дунёни ҳам шунга етаклаш салоҳиятига эга", - деб айтган Тиллерсон.

Аввалроқ Президент Трамп Эрон билан эришилган ядровий битимни қайта кўриб чиқишга буйруқ берган эди.

Аммо айни пайтда Вашингтон Теҳрон 2015 йилдаги битим шартларига риоя қилаётганини эътироф этган.

Эрон ҳозирга қадар АҚШнинг баёнотларига жавоб бергани йўқ.

Расмий Теҳрон ғарбнинг ўзига қарши ядро қуролини такомиллаштираётганлик айбларини рад этиб келади.

Тиллерсоннинг чоршанба кунги баёнотида айтишича, Қўшма Штатлар Эронга нисбатан бутун бошли сиёсатини қайта кўриб чиқади.

Жумладан, Эроннинг нафақат ядровий битим шартларини бажараётгани, балки Яқин Шарқ минтақасидаги амаллари ҳам ҳисобга олинади.

АҚШ Давлат котиби Теҳронни террор ва зўравонликни экспорт қилиш ва "бир вақтнинг ўзида бир неча давлатни беқарорлаштириш" уринишларида айблаган.

Сешанба куни Қўшма Штатлар Шимолий Кореянинг ракета синовини қоралаган ва Пхенянни иғвогарлик уринишида айблаганди.

Бунга жавобан Шимолий Корея ҳар ҳафта ракета синовларини ўтказиши ва АҚШ ҳарбий амалларга қўл ургани тақдирда, унга қарши кенг миқёсдаги уруш ҳаракатларини бошлаши ҳақида огоҳлантирган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.