Санкт-Петербургдаги портлаш қурбонлари сони ортди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Санкт-Петербург метросида 3 апрел куни рўй берган портлаш оқибатида нобуд бўлганлар сони ортган.

Шаҳардаги касалхонада бўлган аёлнинг жони узилгани хабар қилинади. Бу билан ҳодиса қурбонлари сони худкуш ҳужумчи дохил 16 нафарга етган.

"Жума куни тонгда оғир аҳволда қолаётган 57 ёшли аёл вафот этди. У метрода рўй берган терактдан жароҳатланганлар қаторида эди", деб ёзган шаҳар вице-губернатори Анна Митянина ўзининг Twitter саҳифасида.

3 апрел куни Петербургнинг "Сенная площадь" ва "Технологический институт" орасида ҳаракатда бўлган метро вагонида портлаш рўй берган эди.

Орадан кўп ўтмай, "Площадь Восстания" бекатида қўлбола портловчи ускуна ҳам топилгани хабар қилинди.

Россия Тергов қўмитасига кўра, айни "теракт" ташкилотчиси Қирғизистонда таваллуд топган, аммо Россия фуқароси 22 ёшли Акбаржон Жалилов бўлган.

Тергов давомида яна ўн киши ҳибсга олингани ва уларнинг бари Марказий Осиё давлатларидан экани айтилади.

20 апрелда эса Москва Басманный суди Акрам Азимовни ҳибсга олган.

У яна тахминларга кўра, Санкт-Петербургдаги метро портлаши ташкилотчиси деб айтилаётган Аброр Азимовнинг акасидир.

'Ўғирлаб кетилган'

1988 йилда туғилган Акрам Азимовнинг яқинларига кўра, у Қирғизистонда Россияга топшириш мақсадида қўлга олинган.

Гумондорнинг онаси катта ўғли шифохонадан ўғирлаб кетилганини айтган.

Вазира Азимованинг Интерфакс агентлигига айтишича, ўғли Акрам 14 апрел куни Ўшдаги касалхонада жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган, аммо эртаси куни ҳуқуқ-тартибот ходимлари уни шифохонадан қўлига кишан солиб олиб кетишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio