Афғон мудофаа вазири истеъфога чиқарилган

Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг тобутлари Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Мозори-Шарифдаги ҳарбий базага ҳужум ортидан Афғонистон мудофаа вазири ва армия бош штаби раҳбари истеъфога кетганлар.

Президент Ашраф Ғаний маъмурияти мудофаа вазири ва бош штаб раҳбари истеъфолари қабул қилинганини тасдиқлаган.

Мамлакат армияси икки раҳбари истеъфосига Мозори-Шарифдаги ҳарбий базага ҳужумда юздан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани сабаб бўлган.

Ҳужум 21 апрель жума куни юз берган.

Афғон армияси ҳарбий кийимини кийиб олган Толибон жангарилари ҳарбий база ичига киришга муваффақ бўлганлар.

Жангарилар ҳарбий база ошхонасида овқатланаётган ва база ичидаги масжиддан жума намозини ўқиб чиқаётган ҳарбийларни отиб ташлаганлар.

Ҳужумчиларнинг сони ўнтача бўлгани хабар қилинган.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлганларнинг аниқ сонини эълон қилмаган.

Вазирлик 120 дан ортиқ киши жабрлангани ҳақида маълум қилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Афганские солдаты у ворот базы после нападения

Ҳарбий базадагиларнинг аксари янги армияга ёлланган ёшлар бўлганлар.

Ёш аскарлар ким дўст, ким душманлигини аниқлай олмай қолган пайтларида Толибон жангарилари база ичкарисидагиларни нишонга олган.

Бу Толибоннинг Афғон армияси ҳарбийларига ҳужум оқибатида энг кўп қурбон берилган ҳужуми бўлган.

Толибон ўз баёнотида худкуш ҳужумчилар ҳарбий база ташқарисидаги қўриқчиларни йўқ қилгани ҳақида баёнот берган.

23 апрель куни Афғонистонда мотам эълон қилинган.

Айрим расмийлар 136 киши ҳалок бўлгани ҳақида айтганлар.

Ҳарбий база ичида бўлган гувоҳлардан бири 165 инсон жасадини санагани ҳақида айтган.

Душанба куни Мозори-Шарифдаги манбалар ҳужум оқибатида 200 инсон ҳалок бўлган бўлиши мумкин деган тахминни билдирганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook - BBC UZBEK

Google+BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - uzbekbbclondon

bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ