Қирғизистонда 24 киши тупроқ остида қолди

кўчки Фото муаллифлик ҳуқуқи KYRGYZ MCHS

Ўш вилояти Ўзган туманида кучли ер кўчкиси рўй берган. Тупроқ остида 24 киши қолмоқда, шулардан 9 таси болалар эканлиги айтилмоқда. Фалокат жойида қутқарувчилар ишламоқда.

Фалокат Ўзган тумани Аюу қишлоғида маҳаллий вақт билан тонгги соат 4:20 бўлган. Қирғизистон Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги хабарига кўра, 1 миллион куб метр тупроқ кўчган.

Мамлакат фуқаро мудофааси ва Фақулотда ҳолатлар вазирлиги 1996 ва 1998 йиллари берган хулосасида, тупроқ кўчган ҳудудни хавли, деб топган ва у ердаги аҳоли кўчирилиши кераклигини билдирган.

"Фақулотда ҳолатлар вазирлиги шу йилнинг март ойида уйлар хавфли ҳудудда жойлашгани учун маҳаллий одамларга хавфсизроқ жойга кўчиш ҳақида ёзма огоҳлантириш берган", - дейилди вазирлик ўтказган матбуот анжуманида.

Кўчки рўй берган вақти 24 киши ёки 6 оила уйларида бўлган, яна битта уйда ҳеч ким яшамаган. Шундан 9 нафари болалар эканлиги айтилмоқда. Болаларнинг олтитаси мактаб ёшида 3 таси мактабгача ёшда бўлган.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, 2003 йили ушбу ҳудудда яшовчи 3 уй соҳиби бошқа жойга кўчиш учун давлатдан узоқ муддатли қарз олган. Бироқ ҳеч ким кўчмаган ва қўшимчасига яна 4 уй солинган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг