Минтақада зилзила рўй берди

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek
Image caption Рашт

Тожикистон пойтахти Душанбедан қарийб 260 чақирим шимоли шарқий минтақада кучли зилзила рўй берган.

Бу минтақа Рашт туманида ҳудудида жойлашган бўлиб, ер силкиниши Рихтер шкаласи бўйича қарийб 6 баллни ташкил этган.

Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти дохил пойтахт Тошкентда ҳам зилзила сезилган.

Айрим хабарларга кўра, Тошкентда ер силкиниши тўрт балли бўлган.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда эса зилзила уч балл бўлгани хабар қилинган.

Тожикистон шимолидаги Хўжанд шаҳрида ҳам ер силкиниши сезилган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар минтақанинг турли шаҳарларидан зилзила айниқса баланд биноларда сезилганини ёзишган.

Маркази Тожикистоннинг шарқий ҳудудида экани айтилаётган зилзила маҳаллий вақт билан тонгги 9:47 да рўй берган, мулозимларга кўра, айрим бинолар, уй-жойлар вайрон бўлган.

Талофатлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02