Имом ўзига совға қилинган машинани ёлғиз онага берди

Кўкшетау шаҳар имоми Қанат Қидирмин Фото муаллифлик ҳуқуқи youtube
Image caption Кўкшетау шаҳар имоми Қанат Қидирмин

Қозоғистоннинг Кўкшетау масжиди бош имоми Қанат Қидирмин ўзига совға қилинган машинани кўп фарзандли масжид фаррошига берди. Воқеа Кўкшетаудаги Науан Ҳазрат масжиди имомини Остонага кузатиш маросимида бўлган.

Маҳаллий тадбиркорлардан бири имомга миннатдорчилик юзасидан Toyota Camry машинасини ҳадя қилади.

Калитни олгандан сўнг имом уни масжидда фаррошлик қилувчи кўп болали онага совға қилишини маълум қилади. Имом машинани сотиб аёл ўзи ва болаларига уй олишини исташини айтган.

"Бева қолган аёл умр йўлдошининг вафотидан сўнг етти болани ёлғиз катта қилмоқда", - дея имомдан иқтибос келтиради нур.кз сайти.

Қанат Қидирмин ташаббуси билан Кўкшетау шаҳар масжидида 2016 йилнинг сентябрида Хайрия дўкони очилган эди.

Муҳтож кишилар дўкондан ўзлари учун керак бўлган озиқ-овқат ва кийимларни текинга олиши мумкин.

Видеолавҳамизни YouTube томоша қилинг