Видео: "Бобур туғёни"ни Ўзбекистон молиялади

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek
Image caption "Бобур туғёни"

Қирғизистонда ягона бўлган Ўшдаги Бобур номли ўзбек академик драма театри якин кунларда "Бобур туғёни" спектаклини мухлисларга намойиш этиш арафасида.

Иш қизғин ва актёрлару ташкилотчиларнинг руҳи кўтаринки.

Бу спектакл учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан 30 минг долларлик кийим - кечак ва саҳна безакларидан иборат ёрдам келган.

Театр раҳбари Набижон Мамажонов икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик алоқалари уларнинг фаолиятига ижобий таъсир қилаётганини айтади.

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга ўтган йил декабрида сафар қилган эди.

Самарқандда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказган ва ўз ташрифини "рамзий" деб баҳолаган.

"20 йил муқаддам шу куни Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида абадий дўстлик шартномаси имзоланганди. Бугун биз муносабатларда янги саҳифа очаяпмиз. Бундан буён ушбу шартнома фақат қоғоздагина бўлмайди", -деб айтган эди Атамбаев.

Видеолавҳани томоша қилинг

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02