‘Кўкнорига мардикор керак...’

Афғон деҳқони Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Афғонистоннинг Ўзбекистон дохил аксарият Марказий Осиё давлатларига бевосита чегарадош шимоли ва шимоли шарқилик масъуллар хавотирда.

Уларнинг айтишларича, бу йил мазкур минтақада кўкнор етиштириш билан боғлиқ аҳвол хавотирли тус олган.

Томоша қилинг.

Тожикистонга шундоққина қўшни Бадахшонда кўкнор экиш икки баробарига ортган.

Ўзбекистонга бевосита чегарадош Балх вилоятида эса, кўкнор етиштириш билан боғлиқ аҳвол "ўтган 20 йил давомида кузатилмаган бир даражага етган".

Аён бўлишича, балхлик деҳқонлар ўзлари эккан кўкнор ҳосилини йиғиштириб олиш учун ҳатто мардикор излашгача боришган.

Афғонистоннинг қолган қатор шимолий ва шимолий-шарқий вилоятларида ҳам аҳвол аввалгисидан фарқли экани айтилмоқда.

Бу каби вазият шундоқ ҳам сўнгги йилларда хавфсизлик билан боғлиқ вазияти жиддий издан чиқиб бораётган минтақада исёнчиликни янада оловлантириши мумкин, деган хавотирларни пайдо қилмай қўймаган.

Шундай экан, вазият қанчалик жиддий - бу ҳафталик "Сўз Сизга" дастуримизда. Назардан қочирманг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02