Санкт-Петербург: 'Ҳозир вазият анча яхши'

ФМС Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Санкт-Петербург метросидаги портлашдан бир ярим ойча ўтиб, шаҳарда бўлган фаол Севара Маннонованинг айтишича, аксарият Марказий осиёлик мигрантлар яна ишга қайтишган. Хавотирлари ҳам анча пасайган.

Маҳаллий аҳолининг ўзлари билан салом-алиги ҳам худди аввалигисидек.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Аммо қурилиш сатҳлари бўладими ва ёки йўлларда, текшир-текширлар ҳануз тинмаган.

Шу ҳафта пайшанба куни айни портлашга алоқадорлик гумони билан қўлга олинган уч нафар ўзбек расман "террор"да айбланган.

Яна барчаси Марказий Осиё фуқароси билан етти нафари ҳибс остида қолмоқда.

Ҳужум ижрочиси сифатида ҳам 22 ёшли, ўзи ҳам ўша портлашда ҳалок бўлгани ишонилган асли қирғизистонлик Акбаржон Жалилов гумон этилган.

3 апрель кунги ҳужум ўндан ортиқ кишининг умрига зомин бўлган, 50 га яқинини яралаганди.

Буларнинг барчаси Санкт-Петербургда бўлган катта сондаги Марказий осиёлик мигрантларни "жиддий хавотирга солиб қўйган", улар "ҳафталаб ишга чиқмай қўйишган".

Шаҳар аҳолисининг ҳам Марказий Осиё фуқароларига нисбатан муносабатлари ўта ёмонлашганига оид хабарлар олинганди.

Орада эса, 'метродаги портлашга масъулиятни 'Имом Шомил батальони' ўз зиимасига олиб чиққанди'.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар