Афғон ТВ биноси ҳужум остида

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Жалолобод шаҳри ҳар доим жангарилар ҳужумларига қари сергак туради.

Афғонистон хавфсизлик кучлари Жалолобод шаҳрида жойлашган телевидение биносига ҳужум қилган жангарилар билан ҳамон жанг қилишмоқда.

Расмийларнинг айтишича, камида уч жангари телеканал фаолият юритадиган бинога бостириб кирган.

Уларнинг икки нафари ўзларини портлатиб юборишган.

Шифокорларга кўра бир фуқаро ҳалок бўлган ва ўнлаб ярадорлар бор.

Бино ичкарисида баъзи ТВ ходимлари ва журналистлар қамалиб қолаётгани ҳақида хабарлар мавжуд.

Шоҳидларга кўра, воқеа жойидан ҳозир ҳам тинимсиз ўқ овозлари эшитилиб турибди.

Айнан қайси жангари гуруҳ ушбу ҳужумни амалга оширгани маълум эмас.

Ўзбек ИШИД

Жалолобод шаҳри пойтахт Кобулга энг яқин катта шаҳар.

Аммо унинг атрофидаги Нангарҳор вилоятида ҳам ИШИД гуруҳи, ҳам Толибон ҳаракати фаолият юритади.

ИШИДни эса асли ўзбекистонлик мужоҳидлар бошқариши айтилади. Улар минтақадаги энг ваҳшатли жангарилар сифатида ном чиқаришган.

Қолаверса, Яқин Шарқдан ташқарида ИШИД назорат қилаётган ягона ҳудуд айнан Афғонитсоннинг Нангарҳор вилоятида қолмоқда.

Бир ой илгари АҚШ ҳукумати айнан ИШИД жангариларига қарши МОАБ ёки тарихда мисли кўрилмаган улкан бомбани Нангарҳорда портлатган эди.

Кузатувчиларга кўра, айни амалиёт аслида бомбани синаб кўриш мақсадида бўлган.

Шу боис мазкур амалиёт натижасида у ердаги ИШИД жангариларининг барчаси яксон этилгани ҳақиқатдан узоқ бўлиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ