‘Беш бармоқ баробар эмас...’, оқибати-чи?

Афғон полиция кучлари Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

"70 фоиздан ортиқроғи саводсиз, айримлари зўравонлик, жиноий амалларга ҳам қўл уради, бангивор моддалар истеъмол қилади, пора ҳам олади, бачабозлик ҳолларини ҳам йўқ, деб бўлмайди...".

Булар ташкил топган ўтган 15 йил ичида қўшни Афғонистон Миллий Полиция кучлари тўқнаш келиб турган асосий муаммолар сифатида тилга олинади.

Видеолавҳамизни томоша қилиш учун мана бу ерга босинг.

Толибон тузуми қулатилишидан йил ўтиб, халқаро ҳамжамиятнинг ташаббуси ва ҳомийлиги остида ташкил қилинган афғон миллий полиция кучларининг сони бугун 150.000 дан ортиши айтилади.

Уларни лозим тайёргарликдан ўтказиш ва молиялаш ишларига ҳам ҳали-ҳануз халқаро ҳамжамиятнинг ўзи бош-қош бўлиб келади.

Оддий афғонистонликларнинг ўз миллий полиция кучлари фаолиятидан қанчалик ҳафсалалари пир бўлиб бораётгани эса, сўнгги пайтларда қатор нуфузли Ғарб нашрларининг ҳам эътиборини ўзига тортмай қолмаган.

Агар, улардаги чиқишларга таянилса, бу каби ҳолатнинг оқибатлари Афғонистон учун хатарли бўлади, одамларнинг жангарилар сафига қўшилиши ва алал-оқибат мамлакатда исёнчиликнинг янада оловланишига олиб келади.

"Халқаро ҳамжамият бунга йўл қўймаслик учун Афғонистон Миллий Полиция кучлари сафларини жиддий ва жадаллик билан ислоҳ этмоғи керак".

Биз мавжуд вазиятга яқиндан назар ташлаш учун худди шу мавзуни бу ҳафталик "Сўз Сизга" дастуримизда муҳокама остига олдик ва бу хусусда имкон қадар барча томонларнинг фикрларига қулоқ тутишга ҳаракат қилдик. Назардан қочирманг ва улашинг, раҳмат.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.